Фото: «Домашний очаг»
Жиғилдон қайнашидан азият чекадиган инсонлар қандай маҳсулотларни истеъмол қилмаслиги керак? Албатта, аччиқ ва қовурилган овқатлар, помидор соуслари, қаҳва ва нон кабилар. Бироқ ҳар доим ҳамма нарсадан ўзни инкор этиб бўлмайди. Яхшиямки, жиғилдон қайнашидан халос бўлишга ёрдам берадиган маҳсулотлар мавжуд.
Занжабил
Занжабил овқат ҳазм қилишга ёрдам беради, шунингдек, кўпинча оғриқ ва шишни бартараф этади. Ҳамда жиғилдон қайнашининг олдини олади. Қолаверса, яллиғланишга қарши хусусиятларга эга, асаб тизимини тинчлантиради ва ошқозон кислотасини камайтиради. Бунинг учун занжабилнинг бир неча бўлагига қайноқ сув қуйилади ва шакар қўшилмаган ҳолатда овқатдан олдин ичилади.
Банан
Ҳеч кимга сир эмаски, апельсин, грейпфруит ёки резаворлар каби кислотали мевалар жиғилдон қайнашини келтириб чиқариши мумкин. Бананлар эса ишқорий мевалардир, шунинг учун улар ошқозондаги кислоталиликни камайтиради ва нохуш аломатларни йўқ қилади.
Йогурт
Мунтазам равишда жиғилдон қайнашидан азият чекадиган одамлар учун ажойиб танлов. Фақат йогурт табиий бўлиши жуда муҳим, сунъий қўшимчаларсиз ва ёғсиз бўлиши керак. Ёғли маҳсулотлар қизилўнгачнинг пастки сфинктерига босимни пасайтиради ва ҳазм қилиш учун кўпроқ вақт талаб этади, шу билан жиғилдон қайнаши эҳтимолини оширади. Жиғилдон қайнашининг олдини олиш учун кечаси овқатланмаслик ва овқатланиш орасида узоқ вақт қолдирмаслик тавсия этилади.
Қовун
Банан каби қовун ҳам кислоталарни зарарсизлантирадиган ишқорий мева ҳисобланади. Қовун бўлакларини жиғилдон қайнашига олиб келиши мумкин бўлган нордон резаворлар ўрнига смузи ёки сметаналарга қўшиш мумкин. Бироқ қовун ҳам, банан ҳам вазиятни ёмонлаштириши мумкин. Бу тахминан 1 фоиз одамларда содир бўлади, шунинг учун бу тажрибани маҳсулотнинг кичик бўлагидан бошлаш керак.
Яшил сабзавотлар
Яшил сабзавотлар истеъмол қилишнинг минглаб сабаблари бор. Энг муҳими, карам, исмалоқ, гулкарам ва Брюссель карами, шунингдек, салат барги жиғилдон қайнашида ёрдам беради, чунки улар pH даражаси юқори бўлган маҳсулотлардир.
Сули ёрмаси
Сули ёрмаси ошқозонни тинчлантиради ва турли овқат ҳазм қилиш муаммолари бўлган одамлар учун энг фойдали маҳсулотдир. Бундан ташқари, жиғилдон қайнашида ёрдам беради, фақат уни сувда, ёғсиз ёки бодом сутида пишириш тавсия этилади. Қўшимча таъсир учун бўтқага банан бўлакларини ҳам қўшиш мумкин. Шунингдек, ортиқча вазнли одамларда жиғилдон қайнашидан азият чекиш эҳтимоли кўпроқ.
Сақич чайнаш
Қизилўнгач деворларидан кислотани олиб ташлайдиган сўлак миқдорини оширади. Жиғилдон қайнаши билан курашиш учун ялпизли сақични танламаслик керак ва сақични оч қоринга эмас, балки овқатдан кейин чайнаш мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади