16:31 / 10.01.2022
1 072

Бир кунда қанча шакар истеъмол қилса бўлади?

Бир кунда қанча шакар истеъмол қилса бўлади?
Фото: Freepik
Организмда саломатлик билан боғлиқ муаммоларнинг келиб чиқишининг олдини олиш учун қанча миқдорда шакар истеъмол қилиш кераклиги ҳақида Elle нашри маълумот бериб ўтади.

Шакарнинг тўғрисини танланг
Шакарнинг қўшимчаси ва табиийси ўртасидаги фарқни билиш керак. Яхшиси, асал ва қиёмларни истеъмол қилинг. Масалан, микроэлемент ва клетчаткаларнинг кони ҳисобланган хурмо шоколад ва конфетларнинг ўрнини босиши мумкин. Оқ шакардан воз кечиб, унинг ўрнига қиём истеъмол қилиш, шакар қўшиладиган маҳсулотлардан ҳам чекланиш керак.

Меъёрни билинг
Кун давомида одам ўртача 19 қошиқ шакар истеъмол қилиши керак. Бу тахминан 300 калорияга бой кечки овқатга тенг. Шакарга бой маҳсулотларни канда қилмаслик вазиятнинг назоратдан чиқишига олиб келади.

Кун давомида қанча шакар ейиш мумкин?
Кун давомида қанча шакар истеъмол қилиш кераклиги ҳақида бирор нарса деб бўлмайди. Организмнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, ҳамманинг шакар истеъмол миқдори турлича бўлади. Аммо нима бўлганда ҳам, меъёрни билиш, тийилиш керак.

Америка кардиология иттифоқининг маълумотига кўра, қўшимча шакарнинг максимал даражаси қуйидагича бўлиши керак:

эркаклар — кунига 150 калория (37,5 ёки 9 чой қошиқ);
аёллар — кунига 100 калория (25 г ёки 6 чой қошиқ).

Аксарият мутахассислар шакар истеъмоли кунига 10 фоиздан кўпаймаслиги керак деб ҳисоблайди. Одам кунига истеъмол қилинадиган маҳсулотлар миқдори 2000 калориядан ошмаслиги керак. Бу 150 грамм ёки 12,5 қошиқ шакарга тенг бўлади. Соғлом ва фаол организм бундай миқдордаги шакарни ҳеч қандай муаммосиз ҳазм қилади. Аммо рационда шакар қанча кам бўлса, уни ҳазм қилиш шунча осон бўлишини унутмаслик керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бир кунда қанча шакар истеъмол қилса бўлади?