Юриш жисмоний фаолиятнинг энг осон ва фойдали шакли бўлиб, уни деярли ҳар доим ва ҳамма жойда амалга ошириш мумкин. Сайрга чиқишга вақтингиз йўқми? Қуйида Grazia нашри бу борадаги маслаҳатлари билан ўртоқлашади.
Телефонда гаплашаётганда юринг
Телефон қўнғироғига жавоб бериш асносида ўрнингиздан туринг: ҳар бир телефон қўнғироғи бўлганда, ҳатто конференцияда (хонада у девордан бу деворгача) юрсангиз ҳам кун давомида анчагина масофани босиб қўясиз. Жуда секин суръатда юриш бўлса ҳам, ўтиришдан кўра фойдалироқдир.
Фото: Pexels
Автомобиль қўйиш жойини тўғри танланг
Ишга машинада борасизми? Офисингиздан бир неча километр узоқроқ масофада тўхташга ҳаракат қилинг: биринчидан, бу бўш жой топишни осонлаштириши мумкин, иккинчидан, ҳар куни яна минг ёки икки минг қадам юриш имконини беради.
Бир-икки кишилик кенгашларни очиқ ҳавода ташкиллаштиринг
Фото: Pexels
Агар сиз ҳамкасбларингиз билан бирор нарсани муҳокама қилишингиз керак бўлса, уларни офисга таклиф қилманг — бунинг ўрнига сайрга чиққанингиз маъқул. Ҳеч бўлмаганда йўлакка: биринчидан, бундай ҳолатда кўпроқ қадам босасиз, иккинчидан, сизда муаммонинг тўғри ечимини топиш имконияти ортади. Айтганча, ҳатто қисқа юриш ҳам ижодий фикрлашни 60 фоизга оширади!
Лифт ҳақида унутинг
Лифт, эскалаторлар ва бошқа ҳаракатланувчи нарсаларни унутинг, уларни хотирангиздан ўчириб ташланг. Фақат зинапоялар ва фақат қадамлар!
Иш жойида овқатланманг
Фото: Pexels
Ҳеч қачон тушлик вақтини ўтказиб юборманг ва иш жойида овқатланманг. Биринчидан, бу қомат учун зарарли: овқат ва иш бир вақтда бўлганида, кўп ейишга мойиллик ортади. Иккинчидан, бу фаол ишлашимизга тўсқинлик қилади, натижада кўпроқ чарчаймиз ва кўп нарсага улгурмаймиз. Учинчидан эса, ҳар куни тушлик қилиш учун тоза ҳавога чиқсангиз, қўшимча сайр қилиш имконияти пайдо бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда