Калифорниялик Кайла Механ исмли аёл 70 килограмм вазн йўқотишдан олдин кўплаб парҳезларни синаб кўрди, аммо уларнинг ҳеч бири иш бермаганидан ҳафсаласи пир бўлди. 33 ёшга кирган Кайла ортиқча вазндан узоқ вақт қутула олмади, лекин уни ҳамиша қўллаб-қувватловчи оиласи туфайли кутилган натижаларга эришди.
Фото: «Домашний очаг»
Аввалига Кайланинг вазни 145 килограммни ташкил этган бўлса, ҳозир тарозидаги рақамлар 77 ни кўрсатмоқда. Кайла ўзининг максимал вазнига етганида, у соғлиғидан хавотир ола бошлади. Бу унга кундалик вазифаларни бажаришда қийинчилик туғдирарди. Бир пайт Механ бу кетишда қандли диабет касалига чалиниши мумкинлиги ҳақида ўйлаб қолди.
Кайланинг отаси 55 ёшида юрак хасталигидан вафот этганди, шунинг учун ҳам у соғлиғи ҳақида қайғура бошлади. «Юрак хасталикларида семириш мутлақо мумкин эмаслигини биламан. Мен ёш ўлишни хоҳламаганман ва ҳозир ҳам хоҳламайман. Бунинг учун соғлиғимни назорат қилиш жуда муҳим эканини англаб етдим», – дейди Кайла.
Фото: «Домашний очаг»
2018 йилда 145 кг вазнга эга бўлган Механ соғлиғига ғамхўрлик қила бошлади. У ўз олдига қўйган мақсади – 70 кг вазнга эришиш учун интиларди. Кўпроқ ёғсиз оқсил истеъмол қилишга ҳамда рационига мева ва сабзавотларни қўшишга қарор қилди.
«Мен соғлом турмуш тарзига риоя қилдим ва зарарли кундалик одатлар билан курашдим. Чунки вазн йўқотишим, шунингдек, узоқ вақт давом этадиган барқарор натижа керак эди», – дейди Кайла.
Фото: «Домашний очаг»
Вазн камайтириш гуруҳида унинг нимадан қўрқаётганини ҳеч ким эшитмади ва ундан доимий овқатланиш одатларидан бутунлай воз кечиш ҳам талаб этилмади. Ҳамма нарса режа бўйича, аста-секин ва ўлчовли эди. Бундан ташқари, у вазн йўқотмоқчи бўлган одамлар билан учрашувларда қатнашди, бу ҳам унга катта ёрдам бўлди.
«Жуда кўп вазн йўқотган бошқа одамларни кўрганимдан сўнг мен ҳам уддалай оламан деб ўйладим», – дейди у. Унинг кунлик жадвалида бор-йўғи 10 дақиқа юриш ва кикбоксинг бор эди. Айтганча, баъзи одамлар учун ҳатто ўз тўйидаги фотосурат ҳам янги ҳаёт бошлаш учун туртки бўлиши мумкин.
Фото: «Домашний очаг»
Натижада ҳаётини ўзгартиришни истаган Кайла озиш бўйича мақсадга эришиш учун риоя қилиш керак бўлган учта жабҳани аниқлади:
- қўллаб-қувватловчи инсонлар;
- кичик мақсадлар;
- яхши одатларни ривожлантириш.
«Ҳозир мева ва сабзавотларни севиб истеъмол қиламан, бу мен учун янгилик. Тухум, товуқ ва курка гўштини яхши кўраман ва колбаса маҳсулотларини ҳам ейишим мумкин», – деб тушунтиради америкалик. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...