00:20 / 07.02.2022
2 569

Ифори узоқ вақтгача турадиган атир танлашда нималарга эътибор бериш керак?

Ифори узоқ вақтгача турадиган атир танлашда нималарга эътибор бериш керак?
Фото: Shutterstock
Атир ҳидининг барқарорлиги ҳар доим ҳам брендга боғлиқ эмас, парфюмнинг сифати ҳам камдан кам ҳолларда аҳамият касб этади. Таркиби, концентрацияси ва ҳатто баъзи ноталарни шахсий идрок этишингиз атирнинг кўпроқ туришига таъсир қилади. Қимматбаҳо атир сотиб олиб, ҳафсалангиз пир бўлмаслиги учун нималарга эътибор қаратиш кераклигини билиб олинг.

Аромат тури
Парфюм, аромат, атир ва спрей бир хил нарса эмас. Масалан, атирнинг мағрур унвонига ёғлар концентрацияси 20-30 фоиз бўлган флаконлар сазовор бўлиши мумкин. Қуйида хушбўй ҳидларнинг турлари чидамлилигининг камайиши тартибида, қавс ичида эса французча номи билан берилган:

Атир (Parfume) — 20-30 фоиз парфюмерия мойлари

Ушбу концентрацияда кўпинча фақат ўзига хос хушбўй ҳидлар киритилади. Аромат бир неча кун туриши учун танага ёки кийимга бир неча томчи суртиш кифоя.

Парфюм суви (Eau dе parfume) — 15-20 фоиз

Косметик гипермаркетлар жавонларида биз кўрган энг кенг тарқалган вариант. Терида тахминан 6 соатгача туради, шунинг учун агар уйдан узоқ вақтга кетсангиз, уни ўзингиз билан олиб кетганингиз маъқул.

Пардоз суви (Eau dе Toilette) — 15-20 фоиз

Парфюм суви билан бир хил концентрацияга қарамай, пардоз суви камроқ — 3-4 соат туради. Гап шундаки, уларда кўпроқ сув ва алкоголь бор, улар эса тез буғланади, айниқса, иссиқда.

Янгиловчи сув (Eau Fraiche) — 1-3 фоиз

Одатда бу спрей ёки мист бўлади, максимал чидамлилиги 1-2 соат. Бой ҳидни кутманг, унинг мақсади шунчаки янгилашдир.

Фото: Shutterstock
Селективлик
Агар ҳиди узоқ вақт сақланиб турадиган атир излаётган бўлсангиз, уларни ароматлар орасидан қидиринг. Селектив парфюмерия чекланган миқдорда ишлаб чиқарилади ва ҳамма дўконларда ҳам сотилавермайди. Ҳажми ҳам кичик — Chanel ва Versace каби 4000 ёки 5000 эмас, 400 ёки 500 бўлади. Ушбу атирлар мураккаб таркибга эга: ноталар сони икки бараварга кўп ва улар орасида музлатилган ёғоч ёки шампанли қўзиқоринлар учрайди. Бундай атирларни яратиш учун ҳатто махсус хом ашё етиштирилади, янги формулалар ихтиро қилинади ва бир йилдан кўпроқ вақт сарфланади.

Таркиби
Ҳиди узоқ вақт туришига асосан ароматлар таъсир қилади. Мисол учун, бир компания томонидан ишлаб чиқарилган иккита турли одеколоннинг турғунлиги ҳар хил бўлиши мумкин.

Барқарор ҳидли
Шарқ парфюмлари қанчалик кучли ва узоқ вақт туришини ҳеч пайқаганмисиз? Гап шундаки, уларнинг асосий таркибий қисмлари уд, ёғоч, мушк, шипр ва сандал дарахти каби ёғочли ноталардан ташкил топади. Кўпинча уларда анбар, арча, кедр, пачули, ветивер ҳидлари бор. Гуллардан турк атиргулининг ифори барқарорлиги билан ажралиб туради.

Беқарор ҳидли
Одатда бу енгил гул ва мевали ароматларидир. Ясмин, ирис, бинафша, пион, апельсин гули, шафтоли, қулупнай, грейпфурт ёз учун ажойиб ифор бўла олади.

Қўллаш бўйича маслаҳатлар:
  • Парфюмни қаерда ва қандай фойдаланиш муҳим рол ўйнайди. Ҳатто терининг тури ҳам. Қуйида хушбўй ҳиднинг кўпроқ туришига ёрдам берадиган бир неча қоидалар мавжуд;
  • Душдан сўнг терингизга дарҳол парфюм суртинг. Буғланган тери шимгич каби хушбўй мойларни ўзлаштиради;
  • Хушбўй ҳид сочларда ҳам жуда яхши сақланиб қолади. Таркибида спиртни бўлмаган махсус ароматлардан фойдаланинг — спирт сочни қуритади;
  • Кийимингизга атир сепманг. Парфюмни ҳавога пуркаб, кейин хушбўй туманга киринг, шунда парфюм тана бўйлаб бир текис тақсимланади;
  • Парфюм ёғли терида узоқроқ туради. Агар терингиз қуруқ бўлса, бўйин ва қўлланадиган соҳаларни парфюмингиз билан бир хил маркада бўлган крем ​​билан намланг — ҳозирда брендлар уларни коллекция қилиб чиқаришмоқда.


Фото: Shutterstock
Ташқи томондан кўриш
Бурнимиз танамизнинг ҳар қандай ҳидига жуда тез мослашади. Шунинг учун ҳам ўзингиз парфюмингизни объектив баҳолай олмайсиз. Бундан ташқари, ҳар қандай хушбўй ҳид танада 20-30 дақиқада намоён бўлади, унгача эса бу ҳидга кўникиб бўласиз. Энг яхши ечим — дўстингиздан сиз сепган атир ҳақида сўрашдир. Парфюмнинг турғунлигини билиш учун эса 5-6 соатдан кейин яна қайтадан сўранг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ифори узоқ вақтгача турадиган атир танлашда нималарга эътибор бериш керак?