22:27 / 07.02.2022
1 378

Бошни ювиб, сочларни қуритмай кўчага чиқиш организмга қандай хавф туғдиради?

Бошни ювиб, сочларни қуритмай кўчага чиқиш организмга қандай хавф туғдиради?
Фото: Pinterest
Ҳамма болалигида «Бош кийимингни кий, ҳўл сочлар билан юрма, акс ҳолда касал бўласан!» деган гапларни эшитган. Хўш, оналарнинг қўрқуви қанчалик асосли эди? Ростдан ҳам қуритилмаган сочлар шамоллашга олиб келиши мумкинми?

Маълум бўлишича, одам шамоллаш, грипп, пневмония ёки менингит билан фақат юқумли бактерия ёки вирус юқтириб олгандагина касал бўлиши мумкин. Совуқда ҳўл сочлар билан юриш бунга қандайдир тарзда таъсир қилиши мумкинми? Фақат қисман. «Баъзи тадқиқотлар об-ҳаво шароитлари лаборатория сичқонларида маҳаллий иммунитетнинг пасайишига таъсирини исботлади», – дейди Бостон клиникаси Винчестер касалхонаси мутахассислари, аммо улар учун синовлар сунъий равишда яратилган. Шундай қилиб, агар 40 даража совуқда ҳўл бош билан ташқарига чиқиш режаси бўлмаса, иммунитетнинг пасайиш хавфи минималдир.

Бу масала бўйича бирламчи тиббий ёрдам шифокорлари жамоаси мутахассислари ҳам ойдинлик киритди: «Тана ҳароратининг пасайиши ўз-ўзидан шамоллашни келтириб чиқармайди. Вирус шиллиқ пардалар билан алоқа қилганда ва иммунитет реакциясини қўзғатганда касаллик пайдо бўлади. Нам сочлар ҳеч қандай тарзда инфекция билан алоқа қилиш қобилиятига таъсир этмайди. Аммо кўчага нам сочлар билан, устки кийимсиз ва пойабзалсиз чиқиш бу совуқдан ҳам ёмонроқ ва охири ўлим билан тугайдиган гипотермия, яъни ўта қаттиқ совқотишга олиб келиши мумкин».

Болаларда иссиқликнинг бош орқали чиқиши фаолроқ бўлади ва улардаги гипотермия тезроқ пайдо бўлади. Шунинг учун болаларнинг боши доимо қуруқ ҳолатда бўлиши керак.

Аммо маълум бўлишича, бу ҳаммаси эмас. Совуқ об-ҳаво организмга қўшимча хавф туғдиради.

Отит – ташқи, ўрта ёки ички қулоқнинг тузилмаларида яллиғланиш. ЛОР касалликлари одатда патогенлар – стрептококклар, стафилококклар, анаэроб бактериялар ва бошқа микроорганизмлар томонидан қўзғатилади. Совуқ мавсумда инфекция хавфи ортади, қулоқнинг совқотиши пайтида баъзида иммунитетнинг пасайиши кузатилади.

Фурункулоз – фурункулларнинг пайдо бўлиш механизмлари. Соч фолликулаларининг чуқур йирингли яллиғланиши ҳали ҳам тўлиқ ўрганилмаган. Аммо маълумки, терлаш ва ёғ секрециясининг кўпайиши, нотўғри овқатланиш, метаболик касалликлар, иммунитет фаоллигининг пасайиши, шу жумладан, терининг совқотишидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг пайдо бўлишига ёрдам беради.

Юз ва энса нервларнинг неврити. Нервларнинг яллиғланиши оғриқли ва даволаш қийин бўлган патология ҳисобланади. Яхшиси, бундай касалликка чалинмаслик керак.

Гайморит, фронтит, синусит. Ушбу касалликлар оддий бурун бўшлиғидан суюқлик чиқиши бузилганида, шамоллашдан қолган кучли асоратлар сифатида ривожланади. Бунинг сабабларидан бири ҳам совқотишдир.

Стенокардия. Юрак-қон томир касалликларига мойил бўлган одамларда кучли совқотиш, кейинчалик стенокардия ҳужумини қўзғатиши мумкин.

Соч тўкилиши. Совуқ ҳаво ҳўл соч ва терига таъсир қилади. Бунда ҳароратнинг пасайиши сочларнинг ҳолатига зарар етказади, уларни озиқлантиришдан маҳрум қилади, ўсишини секинлаштиради. Бош терисининг музлаши билан сочлар тўкилиши мумкин.

Манба: daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бошни ювиб, сочларни қуритмай кўчага чиқиш организмга қандай хавф туғдиради?