Фото: Pinterest
Ҳар бир инсон ҳаётида камида бир марта бўлса ҳам, ҳаракат қилмасдан туриб, вазн йўқотишни орзу қилади. Ва бу орзу ҳақиқатга айланиши ҳам мумкин. Дарҳақиқат, бир қанча оддий одатлар бир ой ичида озғин бўлишга ёрдам беради.
Ушбу одатлар тананинг умумий тонусини яхшилашга ёрдам беради ва сурункали ортиқча овқатланишдан қутқаради. Бир ой ичида хушбичим бўлиш учун ҳар куни нима қилиш кераклигини маълум қиламиз.
Овқатланаётганда барча чалғитувчи буюмларни олиб ташланг
Статистик маълумотларга кўра, ортиқча овқатланишнинг асосий сабабларидан бири бу озиқ-овқатга тўлиқ эътибор қарата олмасликдир. Овқатланиш пайтида нимадир ўқиш, YouTube видеоларини томоша қилиш, янгиликлар лентасини варақлаш ёки онлайн дўконда янги сумка танлаш – бу одатларни тарк этиш керак. Акс ҳолда, мия ташқи фаолиятга эътибор қаратади ва қанча овқат истеъмол қилинганини назорат қила олмайди. Фақат таомнинг таъми ва тўйинганлик туйғусига диққатни қаратиб овқатланишга ҳаракат қилиш лозим. Таомнинг янги таъми тезда тўйинганлик ҳиссини беради ва оғирлик гўё сеҳр билан камайишни бошлайди.
Ширинликлар билан чой ичишни тўхтатинг
Чой калорияли ичимлик эканлиги ҳақида кўплаб қарашлар мавжуд, чунки деярли ҳар доим ширинлик, торт ва бошқа маҳсулотлар, асосан, шакар қўшилган маҳсулотлар унга шерик бўлади. Бундай чой ичишдан воз кечиш ҳар доим ҳам осон эмас, чунки кўпчилик болалигидан бу одатга ўрганган. Бироқ ширинликларни доим истеъмол қилиш яхшиликка олиб келмайди. Вазн ортиши ва турли сурункали касалликлар хавфи вужудга келади. Ҳеч нарсасиз чой ичишга кўникиш учун эса бироз вақт керак бўлади.
Торт ва шоколад сотиб олиш ўрнига, яхши чой танлаш муҳим. Ҳатто бу туфайли чой маросимини ҳам ташкил қилиш мумкин. Ҳақиқий хитой ёки ҳинд чойи ёрқин, бой таъмга эга бўлиб, улар учун ширинликнинг кераги йўқ. Агар ширинликларсиз чой ичиш мутлақо қийин бўлса, уни тўлиқ овқатланиш сифатида белгилаш мумкин. Фақат нонушта ва тушлик, кейин тушлик ва кечки овқат ўртасида, сўнгра ухлашдан олдин бундай чой ичиш одатини ташкил қилмаслик керак. Уни бошқа овқатлар билан 3-4 соат оралиғида ичиш мумкин. Бу ортиқча овқатланишдан ва натижада килограммнинг камайишига ёрдам беради.
Пиёда юринг
Энг оддий маслаҳат, аммо пиёда юришнинг кучи ҳақиқатан ҳам кам баҳоланади. Бу нафақат мияни чалғитишнинг ажойиб усули, балки танани яхши ҳолатда сақлашда ҳам фойдали. Албатта, юриш спорт залидаги доимий машғулотлар ўрнини боса олмайди, лекин ҳолатни яхши сақлашга ёрдам беради. Юриш пайтида, айниқса, тез ва тўғри юрилса, барча мушаклар ишлатилса, ёғлар деярли эрийди. Узоқ масофага иложи борича тез-тез юришга ҳаракат қилиб, бир ойдан кейин ўзгаришни сезиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётда барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди
Германиялик фермернинг сигири тўртта бузоқ туғди
Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
Европа Иттифоқи ва АҚШ «учинчи дунё»га экология учун йилига $300 млрд бермоқчи