Фото: Pinterest
Ота-оналар, албатта, боласи тамаки чекишни ёки гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишидан хавотир олади. Бироқ қаҳва ва бошқа энергетик ичимликлар ҳақида эса ҳеч ким ўйламайди.
6-11 ёшли болалар учун кофеиннинг рухсат этилган дозаси кунига 25 мг, 12-17 ёшли ўсмирлар учун – 50. Энди ушбу кўрсаткичларни ичимликлардаги кофеин миқдори билан солиштириш мумкин:
кола (0,33 л шиша) – 40;
қаҳва (финжон) – тахминан 100;
чой (финжон) – 40-50;
энергетик ичимлик (банк 0,33 л) – 150-250.
Яъни улар фақат ярим финжон қаҳва, бир пиёла чой ёки бир шиша кола ичиши мумкин, энергетик ичимликларни эса умуман ичиш мумкин эмас. Акс ҳолда болалар кунига меъёридан кўп кофеин истеъмол қилишлари мумкин.
Кофеиннинг таъсири
Кофеин – бу организмни уйғотадиган ва огоҳлантиришларга жавобни кучайтирадиган кучли стимулятор. Баъзи тадқиқотлар кофеин берилган болаларнинг когнитив қобилиятларини синовдан ўтказди ва натижалар кофеин истеъмол қилмаганларга қараганда бироз юқорироқ бўлди.
Кофеин уйқу циклини бузади ва тунги дам олишни тонгда қоплаш учун яна кўпроқ қаҳва ичишга тўғри келади. Яна бир салбий таъсири шундаки, кофеин газланган бошқа ичимлик турларига бўлган иштиёқни оширади.
Меъёрни оширганда (болаларда 100 мг ва ўсмирларда 400 мг дан) салбий таъсир кучаяди. Аритмия пайдо бўлади, босим кўтарилади, ташвиш кучаяди. Кофеинли ичимликларнинг ҳаддан ташқари дозаси туфайли тўсатдан юз берадиган болалар ўлими ҳолатлари мавжуд. Энг зарарли томони шундаки, кофеиннинг юқори дозаси юрак фаолиятини ёмонлаштиради.
Бир нечта тадқиқотлар кофеинни қабул қилишнинг узоқ муддатли салбий таъсири тажовузкорлик, ғазаб ва ғайритабиий хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаришини аниқлаган.
Шундай қилиб, кичик дозаларда кофеин болага хавф туғдирмайди. Аммо агар у доимо кўп қаҳва ёки энергетик ичимликлар ичса, бу турли хил соғлиқ муаммоларига олиб келиши мумкин. Шунинг учун, албатта, болажонларнинг қаҳвага бўлган муҳаббатини назорат қилиш ва меъёрни ошириб юбормаслик тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Жигар учун энг фойдали бўлган 9 та маҳсулот
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Дунёдаги энг баланд ва энг паст бўйли аёллар Лондонда учрашди
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?