Фото: «Домашний очаг»
Агар барчаси тонгдан тўғри бошланса, бу куннинг давомида аъло кайфиятда бўлишингизни таъминлайди.
Тоза ҳавода сайр қилинг
Уйқу тадқиқотлари фонди мутахассислари маълумотларига кўра, табиий ёруғлик ва тоза ҳаво кунлик циклларни қайта бошлаши ва бутун кун учун энергия бериши мумкин. Бу етмиш икки мингга яқин аёл иштирок этган тадқиқот натижасига кўра аниқланди. Кўнгиллилар ҳафтасига уч соат юришди ва маълум бўлишича, режимнинг бу кичик ўзгариши миокард инфаркти ва инсульт хавфини ўртача 35 фоизга камайтирган.
Ҳар доим каравотни тартибга келтиринг
Бу кичик иш ҳам катта натижа бериши мумкин. Машҳур ёзувчи генерал-полковник Уильям Макрейвеннинг сўзларига кўра, бу ҳаракат ўз-ўзини тартибга солади ва бутун кун учун тонусни белгилайди. Бу кўп вақт талаб қилмайди, лекин сиз узоқ вақт давомида ҳамма нарсани тўғри бажараётганингизни ҳис қилишингиз мумкин.
Бироз сув ичинг
Узоқ уйқудан кейин организмга сув керак бўлади. Уйқу давомида у нафас ва тер билан бирга чиқиб кетади. Ҳаддан ташқари суюқлик йўқотилиши сувсизланишга олиб келади, бу эса заифлик, бош айланиши ва оғир ҳолатларда онгни йўқотиш билан бирга келади. Бир ёки икки стакан тоза сув — кунни бошлашнинг энг яхши усули.
Мутолаа қилинг
Баъзи олимларнинг таъкидлашича, ўқиш стресс даражасини пасайтиради ва дўстлар, оила ва ишдаги ҳамкасблар билан муносабатлардаги муҳим характер хусусияти бўлган эмпатияни ривожлантиради. Агар илм-фан ҳақида гапирилмаса ҳам, ишдаги банд кун олдидан севимли китобнинг бир неча саҳифасидан кўра ёқимли нима бўлиши мумкин?
Учта яхши ҳодисани машқ қилинг
Машқнинг моҳияти оддий: ҳар куни кечаги кунни ёрқинроқ қилган учта яхши нарсанинг рўйхати тузилади. Бу фақат ўн дақиқа вақт олади, аммо таъсири ҳайратда қолдиради. Ушбу машқни ихтиро қилган психологнинг таъкидлашича, унинг беморлари биринчи ҳафтада руҳий тушкунлик интенсивлигини камайтиришга ва ўзларини бахтли ҳис қилишга муваффақ бўлди. Муаллифнинг ғоясига кўра, машқ кечқурун бажарилиши керак, лекин эрталаб ўтган куннинг ёқимли воқеаларини эслаш янада ажойиб.
Қаҳвани севувчилар учун яхши янгилик
Қаҳва ва чой (шунингдек, кофеин мавжуд ичимлик) уйғонишга ёрдам беради. Шу билан бирга, модда организмда камида беш соат давомида айланиб, иш кунининг кўп қисмида куч билан қувватлантиради.
Фойдали нимадир қилинг
Тасаввур қилинг-а, ишдан қайтганда уй тоза ва озода. Демак, уй юмушлари билан тонгда шуғулланиб, оқшомни роҳат-фароғатга бўшатиш мумкин.
Фикрларингизни тозаланг
Эрталабки медитация бутун кун учун яхши кайфиятни таъминлайди. Кўпгина муқобил амалиётлардан фарқли ўлароқ, унинг фойдалари илмий жиҳатдан тасдиқланган. Тадқиқотлар шуни тасдиқлайдики, медитация ташвишларни енгиллаштиради, қон босимини пасайтиради ва концентрацияни яхшилашга ёрдам беради.
Кунни режалаштиринг
Психолог Тревис Бредбери нафақат мақсадлар рўйхатини тузишни, балки уларга қандай эришишни ва бунинг учун қанча вақт кетишини режалаштиришни маслаҳат беради. «Агар сиз кунни батафсил режалаштирсангиз, мақсадларингизга эришиш имконияти сезиларли даражада ошади», – деб ёзади у LinkedIn саҳифасида. Мутахассис куннинг биринчи ярмига энг қийин вазифаларни режалаштиришни маслаҳат беради ва кечга осонроқ нарсаларни қолдиради.
Севган инсонингиз билан суҳбатлашинг
Севган инсон билан эрталабки суҳбатдан кўра кучлироқ нарса йўқ. Айтганча, яқинлар билан мулоқот қилиш саломатликка ижобий таъсир кўрсатади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, очиқ ва киришимли одамлар одамовиларга қараганда узоқроқ яшайди. Ёлғиз одамлар депрессия ва бошқа асаб касалликларидан кўпроқ азият чекади.
Тоза ҳавода сайр, Сув ичиш, Мутолаа қилиш, Машқ қилиш, Кунни режалаштириш “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Жигар учун энг фойдали бўлган 9 та маҳсулот
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Дунёдаги энг баланд ва энг паст бўйли аёллар Лондонда учрашди
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Европа Иттифоқи ва АҚШ «учинчи дунё»га экология учун йилига $300 млрд бермоқчи