Фото: Marie Claire
Темир инсон организмидаги энг муҳим микроэлементлардан бири бўлиб, гемоглобин синтези учун зарур, кислородни орган ва тўқималарга етказиб бериш учун жавобгар. Темир терига ижобий таъсир қилади ва соч ҳамда тирноқларнинг ҳолатини яхшилайди. Аёллар учун ушбу элементнинг кунлик нормаси 18 мг ни ташкил қилади. Қуйида темир ва бошқа фойдали минералларга бой маҳсулотлар рўйхатини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Оқ ловия
Фото: Marie Claire
100 граммлик порция толанинг кунлик эҳтиёжини таъминлайди ва 6 мг темир ва 1100 мг калийни ўз ичига олади, уларнинг етишмаслиги чарчоққа олиб келади. Оқ ловия оқсил, кальций, Б витаминлари ва антиоксидантларга бой. Улар бироз картошкани эслатувчи нозик таъмга эга. Консерваланган шаклда таъми йўқолади, шунинг учун оддий ловиядан фойдаланиш тавсия этилади. Уларни бир суткага ивитиш, 40 дақиқадан бир ярим соатгача юмшоқ бўлгунга қадар қайнатиш лозим. Қайнатилган оқ ловия гўшт учун оддий гарнир ҳамда шўрва каби суюқ таомларга қўшиш учун айни муддао. Ушбу фойдали маҳсулотдан пюре ҳам тайёрлаш мумкин.
Ясмиқ
Фото: Marie Claire
100 грамм ясмиқда темир деярли 12 мг ни ташкил қилади. Шунингдек, у юрак ва асаб тизимининг тўлиқ ишлаши учун зарур бўлган бошқа микроэлементларга, жумладан, магнийга ҳам бой. Ясмиқ инсон организмида яхши кайфият учун масъул бўлган серотонинга айланадиган аминокислота триптофан манбаи ҳисобланади. Оқ ловия каби ясмиқда юқори миқдорда толалар мавжуд.
Исмалоқ
Фото: Marie Claire
Темир миқдори бўйича исмалоқ ҳатто ясмиқдан ҳам ошиб кетади – 100 грамм учун 13,5 мг. Шунингдек, у нафақат кўриш қобилиятига, балки иммунитет тизимига ҳам фойдали таъсир кўрсатадиган бета-каротин (4,5 мг) ва соғлом тишлар, суяк ва мушаклар учун зарур бўлган кальцийга (106 мг) бой.
Помидор шарбати
Фото: Marie Claire
Бошқа маҳсулотлар билан таққослаганда, помидор шарбатида темир миқдори пастроқ – ҳар бир стакан учун 1 мг. Аммо у бошқа микроэлементларнинг яхши манбаи: хром, молибден ва кобалт, организмнинг метаболизми учун зарур бўлган элементлар. Бир стакан помидор шарбати органик кислоталарга бўлган кунлик эҳтиёжнинг 50 фоизини ўз ичига олади.
Картошка
Фото: Marie Claire
Битта катта пиширилган картошка таркибида 3 мг темир, кўп миқдорда C ва B витаминлари мавжуд бўлиб, улар ҳужайра метаболизми учун жавобгардир. Картошка калий ва осон ҳазм бўладиган минералларнинг ажойиб манбаидир.
Мол жигари
Фото: Marie Claire
100 грамм мол жигарида тахминан 7 мг темир мавжуд. У таркибида B витаминлари бўйича чемпионлардан бири, шунингдек, А ва D витаминларининг ажойиб манбаи. Энг муҳими, унинг калорияси паст – атиги 170 калория. Пиширишдан олдин жигарни сутга бир неча соатга солиб қўйиш тавсия этилади, бу унинг юмшоқ ва мазали бўлишига ёрдам беради.
Исмалоқ, Ясмиқ, Мол жигари, Темирга бой маҳсулот “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётда барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди
Германиялик фермернинг сигири тўртта бузоқ туғди
Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
Европа Иттифоқи ва АҚШ «учинчи дунё»га экология учун йилига $300 млрд бермоқчи