Фото: «Домашний очаг»
Баъзи оддий одатларни инсон ҳатто ўзи ҳам сезмайди, аммо улар тишларга катта зарар етказади. Улардан бир нечтаси сизда ҳам бўлиши мумкин.
Тишларни кунига икки марта ювиш — бу ҳеч қачон тарк этмаслик керак бўлган энг яхши одатлардан бири, аммо жуда қаттиқ ва ҳаддан ташқари босимли чўтка тиш эмали бутунлигини бузади. Шунинг учун юмшоқ ёки ўртача қаттиқликдаги чўткани танлаш тавсия этилади.
Қалам ёки кўзойнакни тишлаш
Столдаги қалам ва ручкаларга қаранг. Уларда тишлардан бирор-бир из борми? Агар уларни доимо тишлаш одати бўлса, тишларда микро ёриқлар пайдо бўлиши мумкин, бундан ташқари, ундаги барча бактериялар оғиз бўшлиғига киради. Агар бирор нарса чайнаш истаги туғилса, шакарсиз сақич олинг.
Писта чақиш
Мунтазам равишда писта чақадиган инсонлар тишларида бир қанча емирилишлар юзага келади. Аммо бу ҳаммаси эмас: писта пўстининг зарралари милкни шикастлаши ва ҳатто оғиз бўшлиғида инфекцияни келтириб чиқариши мумкин. Агар писта чақиш одатидан воз кечиш қийин бўлса, ундан кейин, албатта, тишларни ювиш керак.
Ҳар доим тиш ковлагичдан фойдаланиш
Тиш ковлагич овқатдан кейин тишларни тезда тозалаш учун мўлжалланган, аммо улар кўпинча милкни шикастлайди, бу эса қон кетишига олиб келиши мумкин. Стоматологлар уларни тишларни тозалашнинг самарали воситаси деб ҳисобламайди ва агар улар фойдаланиш пайтида синиб қолса, унинг парчаси тиш орасида қолиши мумкин.
Бирор нарсани тиш ёрдамида очиш
Албатта, тишлар билан ипларни узиш ва тиқинларни очиш қулай. Агар стоматолог қабулига ташриф буюришни ёқтирсангиз ва даволаниш учун пулингизни аямасангиз, унда давом этиш мумкин. Аммо бундай ҳаракатлар билан биринчи навбатда тиш эмали зарарланади, иккинчидан, бир кун тишнинг синиш хавфи мавжуд.
Оғиз очиқ ҳолда ухлаш
Ҳа, у ҳам тишларга жиддий зарар етказиши мумкин. Агар ухлаётган вақтда оғиз очиқ бўлса, бўшлиқдаги кислоталилик бузилади. Оғиз қуриганида, сўлакнинг ҳимоя хусусиятлари пасаяди, кариес пайдо бўлади ва тиш эмалини аста-секин йўқ қилади.
Тишларни ғичирлатиш
Бруксизм ёки уйқу пайтида тишларни ғичирлатиш одатий ҳодиса. Бутун жараён тушда содир бўлганлиги сабабли уни назорат қилиш мумкин эмас. Агар шу каби одат бўлса, шифокорга ташриф буюришга арзийди, чунки бунинг кўп сабаблари бўлиши мумкин. Тишларнинг ишқаланиши туфайли тиш эмаллари едирилади ва тишларнинг ўзи юзасида микро ёриқлар туфайли тезроқ йўқ қилинади. Бундан ташқари, уйқу пайтида тишларнинг кучли сиқилиши туфайли одам бош оғриғи билан уйғониши ва ўзини ёмон ҳис қилиши мумкин. Оғир ҳолатларда шифокорлар кечалари тишларни ҳимоя қиладиган махсус тиш мосламаларини кийишни маслаҳат беради.
Тилга зирак тақиш
Ҳозирда тил ёки лабларга ҳам зирак тақиш урфга кирган, аммо стоматологлар бунинг мухлислари орасида тишлардаги касаллик муаммоси, шунингдек, юқумли асоратларнинг ривожланиши ва ҳатто тишда бўшлиқларининг кўпайиши долзарб муаммо эканлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
Тирноқларни тишлаш
Тирноқ тишлаш кўп сабабларга кўра зарарли. Биринчидан, бу қўлларда ва, айниқса, тирноқ остида тўпланган бактериялар учун. Иккинчидан, бу тишларда микро ёриқлар пайдо бўлишига олиб келади. Яна бир нохуш натижа шундаки, одам тирноқларини тишлаганида, жағини бироз олдинга суради ва кейинчалик шунга мослашиб қолади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Халқаро суд қарори: Нетаняху ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
Лукашенко полшалик қочоқ судяга бошпана тақдим этди
Абдусалом Азизовнинг Хавфсизлик кенгашига ўтказилгани тасдиқланмади
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
Россия Украинанинг қатор минтақаларига ракеталар билан ҳужум қилди