Фото: Grazia
Соғлом уйқу нафақат соатларга, балки организм ҳолатига ҳам боғлиқ. Маълум бўлишича, қорин билан ухлашнинг зарарли томонлари мавжуд. Ушбу ҳолатда ухлашни ёқтирадиганлар нима учун бунинг салбий оқибатларини билиб олса, балки мазкур одатдан воз кечиши мумкин.
Бунинг бир қанча сабаблари бор. Биринчиси, умуртқа поғонасига юк тушади. Бу ҳолатда унинг эгрилиги билан уйқусизлик ва бел оғриғи пайдо бўлиши мумкин. Қорин билан ётган ҳолатда бош ён томонга бурилганлиги сабабли, бу бўйиннинг эгрилигига ва умуртқа поғонасининг нотўғри жойлашишига олиб келади. Албатта, бу бир кечада сезилмайди – таъсир узоқ вақтдан кейин ўзини намоён қилади. Айниқса, дуч келиш мумкин бўлган энг жиддий муаммолардан бири бу диск чурраси. Бу профессионал даволанишни талаб қиладиган жуда оғриқли касалликдир.
Бундан ташқари, ухлаш вақтида ошқозон кўкрак қафасига сиқилади, бу эса юракнинг ишига таъсир қилиши мумкин.
Учинчидан, бу позиция бўлажак оналар учун зарарли. Ҳомиладорлик даврида аёллар гормонал ўзгаришлар туфайли бел оғриғига дуч келади. Ошқозон билан ухлаш вақтида бу оғриқ кучаяди. Ушбу позициядан қочиш ҳомиладорликнинг дастлабки босқичларидаёқ амалга оширилиши керак, чунки қорин бўшлиғидаги қўшимча оғирлик умуртқа поғонасини зўриқишига олиб келади.
Қорин билан ётиш ҳолати овқат ҳазм қилиш тизимининг иши билан ҳам боғлиқ, айниқса, ухлашдан аввал қисқа вақт ичида овқат истеъмол қилинса. Натижада гастрит ёки бошқа нохуш касалликларни ривожланиш хавфи мавжуд.
Ён томон билан ухлаш энг хавфсиз ҳолат деб ҳисобланади – тананинг бу ҳолати хуррак отиш ва рефлюкс касаллиги эҳтимолини камайтиради. Ухлаётганда қорин билан ётиб олиш хавфидан қочиш учун махсус катта ёстиқ ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Халқаро суд қарори: Нетаняху ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
Лукашенко полшалик қочоқ судяга бошпана тақдим этди
Абдусалом Азизовнинг Хавфсизлик кенгашига ўтказилгани тасдиқланмади
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
Россия Украинанинг қатор минтақаларига ракеталар билан ҳужум қилди