23:49 / 23.03.2022
1 806

Сочлар яхши ўсиши учун уларни тез-тез кесиб туриш тўғрими?

Сочлар яхши ўсиши учун уларни тез-тез кесиб туриш тўғрими?
Фото: Grazia
Одатда сочларни мунтазам равишда кесиш уларнинг тез ўсишига сабаб бўлади, дейишади. Лекин бу ҳақиқатан ҳам шундайми ва тез-тез сочни калталатиб туриш орқали яхши натижага эришиш мумкинми?

Сочларнинг учларини мунтазам равишда кесиш уларнинг ўсишини тезлаштирмайди. Чунки сочлар учларидан эмас, балки бош терисида жойлашган илдизлардан ўсади. Юқоридаги маслаҳатлар эса соч ўсишини тартибга солувчи фолликулаларга таъсир қилмайди.

Бироқ бу учларини мунтазам равишда кесиш фойдасиз дегани эмас. Унинг ёрдами билан сочлар қалин, соғлом ва порлоқ бўлади. Идеал ҳолда, сочлар ҳар саккиз-тўққиз ҳафтада тахминан 1 сантиметр кесилиши керак. Шу тарзда соч ўсишини секинлаштирадиган, уларнинг узунлигига зарар етказадиган гуллаган толалар пайдо бўлишининг олдини олиш мумкин.

Агар гуллаган соч толалари учи кесилмаса, сочларга зарар ета бошлайди. Узунликни сақлашни хоҳловчилар, гуллаган ва мўрт толалардан воз кечиши керак. Уларни соғлом кўринишга қайтариш учун бир сантиметрдан кўпроқ кесиб туриш тавсия этилади.

Агар соч ўсишини рағбатлантирмоқчи бўлсангиз, унда сартарошга бориш, афсуски, бефойда. Бунинг учун:
  • биринчидан, бош терисига қон оқимини ошириш керак. Бунга унинг массажи билан эришиш мумкин. Юваётганда бошни массаж қилиш — бу стрессдан халос бўлишга ва соч фолликулаларини рағбатлантиришга ёрдам беради.
  • иккинчидан, рух ва биотин, темир, витамин C каби бошқа фойдали моддаларни истеъмол қилишни кўпайтириш керак. Шунинг учун рационга уларнинг манбаи бўлган маҳсулотларни киритиш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сочлар яхши ўсиши учун уларни тез-тез кесиб туриш тўғрими?