Фото: Grazia
Одатда сувда қайнаб турган тухум идиши билан оловдан олинади, иссиқ сувни тўкиб ташлаб, тухумлар устидан совуқ сув қуйилади. Аммо қуйидаги маълумотлардан сўнг ушбу ҳаракатлар кетма-кетлигига ўзгартириш киритиш мумкин.
Тухум қобиғи нафақат эмбрионни туғилишга тайёр бўлгунга қадар ҳимоя қилади, балки уни озиқланиш ва ривожланиш учун зарур бўлган барча моддалар билан таъминлайди. Қобиқда фосфор, калий, олтингугурт, азот, темир, магний ва бошқалар кўплаб минераллар мавжуд, аммо асосийси кальций карбонат бўлиб, маҳсулотнинг умумий таркибининг 90 фоизини ташкил қилади.
Тухумни қайнатиш жараёнида озуқа моддаларининг бир қисми қобиғи туфайли сувда қолади. Кальций билан бойитилган суюқлик хонаки ўсимликлар учун фойдали ўғитдир. Албатта, у витамин ва минералларнинг тўлиқ манбасига айлана олмайди, лекин фаол ўсиш даврида қўшимча озиқ-овқат сифатида ва ундан ҳам кўпроқ гуллашига ёрдам беради.
Ўсимликлар учун ҳам кальций зарурми?
Тупроқда кальций етишмаслиги туфайли ўсимлик заиф ва ингичка куртаклар ҳосил қилади. Барглар қирраларнинг сарғайиши, буришиши ва шаклини йўқотиши мумкин. Илдиз тизими ёмон ривожланади ва ўсимликни тўғри озиқлантириш билан таъминламайди.
Кальцийнинг ортиқча миқдори зарарлими?
Кальций қўшимчаси, албатта, ўсимликлар учун фойдали бўлса-да, ушбу модданинг ортиқча миқдори бошқа муҳим микроэлементларнинг сўрилишига халақит бериши мумкин. Нотўғри озиқланиш барглардаги доғларга, куртакларнинг тушишига, шаклларнинг ўзгаришига олиб келиши мумкин.
Хонаки ўсимликларни тухум қайнатилган сув билан ҳафтада 3-4 марта суғориш мумкин ва бу жараёндан кейин бошқа комбинацияланган препаратлар билан озиқлантирмаслик керак. Акс ҳолда минерал тузларнинг дозасининг ортиб кетиш хавфи мавжуд.
Қандай ўсимликларни кальций билан ўғитлаш мумкин?
Помидор, салат барги, бақлажон, қовоқ куртаклари устига тухум сувини қуйиб туриш орқали улардан яхши ҳосил олиш мумкин. Шунингдек, кальций олма дарахтлари, гилос, смородина ва малина учун ҳам керак.
Аксинча, бодринг, қулупнай, ловия, карам ва исмалоқ кабилар кальцийга бой тупроққа тоқат қилмайди. Минерал тузларнинг ортиқчаси касалликларнинг юзага келиши ва ҳатто ўсимликларнинг нобуд бўлишига олиб келади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётда барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди
Германиялик фермернинг сигири тўртта бузоқ туғди
Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
Европа Иттифоқи ва АҚШ «учинчи дунё»га экология учун йилига $300 млрд бермоқчи