Фото: Grazia
Grazia нашри музлаткичда сақланиши туфайли фойдали хусусиятларини йўқотиши мумкин бўлган маҳсулотлар рўйхатини тақдим этди.
Картошка
Агар картошка музлаткичда сақланса, пўчоғи қораяди ва яхши кўринишини йўқотади. Бундан ташқари, картошка крахмали аста-секин шакарга айлана бошлайди — илдиз мевалари ширин бўлиб, фойдали моддалар йўқ бўлиб кетади. Картошкани қоронғи ҳамда салқин жойда сақлаш тавсия этилади.
Пиёз
Пиёз эса доимий равишда тоза ҳаво билан таъминланиши керак — уни тўрли қопларда сотишлари бежиз эмас. Уни картошка билан сақлаш мумкин эмас, сабаби улар ўртасида реакция бошланади, бу эса пиёзларнинг тўлиқ яроқсиз ҳолга келишига олиб келади.
Саримсоқ
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, саримсоқ эрта униб чиқади ва совуқ ҳавода ёмонлашади. Бундан ташқари, у ҳам пиёз каби тоза ҳавога муҳтож. Шунингдек, уни ҳам бошқа сабзавотлар, айниқса мевалар бирг сақламаслик керак. Акс ҳолда уларнинг барчаси саримсоқ туфайли таъми ўзгаради.
Помидор
Музлаткичда бу сабзавотлар тезда юмшайди ва фойдали хусусиятларини йўқотади, уларни хона ҳароратида қоронғи жойда сақлаш яхшидир.
Авокадо
Агар авакадолар табиий равишда пишишини истасангиз, уларни музлаткичда сақламаслик керак, акс ҳолда жараён секинлашади. Бироқ, авокадо аллақачон кесилган бўлса, уни музлаткичга қўйиш мумкин.
Банан
Худди юқоридагидек банан ҳам музлаткичда секинроқ пишади, лекин уларнинг пўсти тез орада жигарранг бўлади.
Асал
Асал инсониятга маълум бўлган биринчи консервантдир ва у табиий ҳароратда деярли абадий сақланади. Қадимги Миср қабрларини қазиш пайтида ҳам асал топилган. Аммо у музлаткичда қолдирилса, кристалланади ва қаттиқлашади.
Иссиқ соуслар
Соуслар совутилмаслиги керак, айниқса сиркага асосланганлари. Музлаткичда улар ўз таъмини йўқотади ва таркибини ўзгартиради.
Тарвуз
Пишмаган тарвузни қоронғи, салқин хонада сақлаш мумкин. Шунинг учун у бироз пишиб, ширинроқ бўлади. Аммо кесилган тарвузни музлаткичга қўйиш мумкин, у ширинлигини сақлайди ва қуриб кетмайди.
Мевалар
Барча мевалар хона ҳароратида пишиши керак. Агар уларни бир неча ой давомида сақламоқчи бўлсангиз, музлаткичга қўйиш керак, лекин уларнинг таъми ўзгариши мумкинлигини ёдда тутиш керак.
Зираворлар
Зираворларни музлаткичга қўйиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Биринчидан, намлик ва совуқ уларнинг таъмини заифлаштиради. Иккинчидан, аксарият зираворлар йиллар давомида хона ҳароратида сақланиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Жигар учун энг фойдали бўлган 9 та маҳсулот
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Дунёдаги энг баланд ва энг паст бўйли аёллар Лондонда учрашди
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Европа Иттифоқи ва АҚШ «учинчи дунё»га экология учун йилига $300 млрд бермоқчи