12:40 / 24.04.2022
1 019

Шифокор соч тўкилишининг асосий сабабларини айтди

Шифокор соч тўкилишининг асосий сабабларини айтди
Маълумотларга кўра, бугун дунёда 50 фоиз эркак айнан соч тўкилишидан азият чекмоқда. Бу, албатта, бир неча омиллар билан боғлиқ.

ССВ матбуот хизмати ушбу мавзуга доир саволлар билан Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Илҳом Раҳимовга мурожаат қилди.

— Соч тўкилиши ҳар куни ва ҳар ким билан рўй берадиган жараён бўлиб, инсон кунига ўртача 60-100 тола соч йўқотади, — дейди И.Раҳимов. — Бошда ўрта ҳисобда 50 мингдан 150 мингтагача соч толаси бўлиши меъёр ҳисобланади. У фолликуладан ўсиб чиқади. Фолликула остида эса соч қопчаси жойлашган бўлиб, у ерда соч илдизи ривожланади.

Соч қопчасида янги тола пайдо бўла бошлаганда, эскиси тўкилиб кетади. Бу эса табиий жараён ҳисобланади. Ўртача 2 йилдан 4 йилгача яшайдиган соч толаси асосан кундузи ва кўпроқ баҳор ҳамда ёз ойларида нисбатан тезроқ ўсади.

Соч – инсон танасидаги энг нозик ва энг «жонкуяр» аъзолардан бири. Чунки унинг тўкилишига организмнинг бошқа аъзолари касалланиши ёки асаб толаларининг таранглашиши сабаб бўлади.

Унинг меъёридан ортиқ тўкилиши, аввало, нерв тизимининг зўриқиши туфайли бошланади. Қолаверса, ички секреция безлари, жигар, меъда-ичак йўли аъзолари фаолиятининг бузилиши, витамин етишмаслиги ёки соч фоликулаларидаги туғма нуқсонлар ҳам бунга туртки бўлиши мумкин.

Шунингдек, себорея (ёғ ажралишининг бузилиши) натижасида сочнинг эрта тўкилиши эҳтимоли мавжуд. Тана ҳароратининг баъзи инфекцион касалликлар оқибатида узоқ вақт юқори бўлиши, захм ва оғир операциялардан сўнг ҳам соч тез тўкилиши мумкин. Шу билан бирга, бош терисига замбуруғ юққанида, сочларимиздан айрилишимиз ҳеч гап эмас.

Асабийлик, жисмоний чарчоқ ва бошқалар оқибатида кўпинча соч уя-уя ёки думалоқ-думалоқ бўлиб тўкилади. Бундан ташқари, толиқиш ва уйқусизлик оқибатида ҳам соч камайиши кузатилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Шифокор соч тўкилишининг асосий сабабларини айтди