09:59 / 25.04.2022
1 795

Соч тўкилишини қандай тўхтатиш мумкин?

Соч тўкилишини қандай тўхтатиш мумкин?
Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Илҳом Раҳимов соч тўкилишининг олдини олиш учун нима қилиш кераклигини айтди.

Шифокорнинг сўзларига кўра, бунинг учун, аввало, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ва тўғри овқатланиш зарур. Сочларнинг тўкилиш муаммосини махсус шампунь, витамин-минералли комплекслар ва шу каби қўшимча воситалар ёрдамида ҳал қилиш ижобий самара беришини унутмаслик зарур.

Чунки соч парваришига тааллуқли баъзи воситалар таркибида фойдали ва парваришловчи компонентлар мавжуд ва улар сочларга ижобий таъсир кўрсатади. Зарур бўлган моддалар етишмовчилигини тўлдириб, фолликулаларнинг озиқланишини яхшилайди.

Соч парваришида қуйидагиларга амал қилиш лозим:
- сочни юваётганда сув ҳарорати 35-45 даража илиқ бўлиши керак. Соч қанчалик ёғли бўлса, сув ҳарорати нисбатан пастроқ бўлиши зарур;
- шампунни соч турига қараб танлаш мақсадга мувофиқ;
- соч тарашга эътибор бериш зарур. Калта сочлар илдизидан, узун сочлар пастки қисмидан бошлаб таралади;
- соч қуриткичини тез-тез қўллаш тавсия этилмайди. Уни бошдан 40 сантиметр узоқликда ушлаб — “совуқ қуритиш” лозим.

Раҳимов сочни совун билан ювиш мумкин эмаслигини эслатган. Чунки совун толадаги сув-липид қаватини йўқотади ва зарарлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Соч тўкилишини қандай тўхтатиш мумкин?