Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистон иқтисодиёти Украина уруши ва Россияга нисбатан қўлланган халқаро санкциялар натижасида анчай катта зарар кўради. Бу ҳақда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг май ойидаги баёнотида қайд этилди.
Ўзбекистонда 2021 йилда кенг кўламли иқтисодий тикланиш кузатилди — ялпи ички маҳсулот реал ўсиши 7,4 фоизни ташкил этган.
Ўсиш кўрсаткичи секинлашуви
Бироз юқорироқ базани акс эттирган ҳолда, 2022 йилнинг биринчи чорагида ўсиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,8 фоизгача секинлашди, бу эса асосий инвестициялар ҳажмининг жуда кучли кенгайиши (26,3 фоизга) ва экспортнинг қарийб уч баравар ошиши билан боғлиқ.
Шунингдек, бу бутунлай ҳукуматнинг қулай нарх муҳитини ҳисобга олган ҳолда олтин экспортини тезлаштириш тўғрисидаги қарорига боғлиқ эди.
Валюта курси
Россияга қарши санкциялар сўмга сезиларли босим ўтказиши оқибатида нархларнинг тез ошишига сабаб бўлиши кутилмоқда. Марказий банк 2022 йил 17 март куни ушбу босимга жавобан сиёсат ставкасини 300 базавий пунктга ошириб, 17 фоизга етказди.
Номинал сўм/АҚШ доллари айирбошлаш курси апрель ойида январь ойининг боши билан солиштирганда 4,3 фоизга арзонлашди, йиллик инфляция эса февралдаги 9,7 фоиздан 2022 йил мартида 10,5 фоизгача кўтарилди.
Мигрантларга талабнинг камайиши
Давлатнинг асослари (кучли ташқи ва фискал буферлар, паст давлат қарзи ва қўшни давлатларга нисбатан юқори ўсиш рекорди) мамлакатнинг бу жараёнга бардош бера олиш қобилиятидан далолат беради. Салбий томони шундаки, узоқ давом этган рецессия Россиянинг ўзбек ишчиларига бўлган талабини камайтиради.
Пул ўтказмалари
Пул ўтказмалари ялпи ички маҳсулотнинг 2-3 фоизини ташкил этади, бу эса кам таъминланган уй хўжаликларига номутаносиб равишда таъсир кўрсатиши мумкин. Истеъмол талабининг заифлашиши бутун иқтисодиётга таъсир қилади.
Экспорт
Ўзбекистоннинг Россияга экспорти янги мева ва сабзавотлар тоифасига тўғри келади ва уларни бошқа бозорларга йўналтириш имконияти чекланган. Денгизга чиқиш имконияти йўқлиги ҳисобга олинса, қуруқликдаги транспорт ва логистика харажатлари юқори бўлади.
Умуман олганда, дунёда давом этаётган инқироз Ўзбекистон бўйича ўсиш прогнозларини тушишига олиб келди. Энди иқтисодиёт 2022 йилда 4 фоиз, 2023 йилда эса 5 фоизга ўсиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда