Фермер хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида эртаки муддатларда экилган картошка ҳосили йиғиб олинмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Баҳорда фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 90 минг гектарлик асосий майдонларига картошка экилди. Шундан Тошкент вилояти Зангиота туманида 850 гектар ер майдонида картошка етиштирилди.
Зангиота туман қишлоқ хўжалиги бўлим бошлиғи Шерзод Рахимжоновнинг сўзларига кўра, ҳозирда ҳосил етиштиришнинг муҳим палласи-ҳосилни кавлаб олиш жараёнлари амалга оширилмоқда.
“Май ойининг дастлабки кунларида 1 гектар пленка остига экилган картошкалар ковлаб олинди. Уларнинг ўртача 25 тоннаси бозорга чиқарилди. Июнь ойида 1,5 гектар очиқ майдонларга экилган картошкаларни ковлашни бошлаймиз”, дейди аграном Абдуғоффор Вахобов.
Шунингек, Сурхондарё ва Қашқадарёда эртаки муддатларда (февраль-март) экилган картошка майдонлардан дастлабки картошка ҳосилини кавлаб олиш ишлари давом этмоқда. Бундан ташқари Самарқанд ва Тошкент вилоятларида қисман картошка кавлаш ишлари бошланган.
2022 йил ҳосили учун барча тоифа хўжаликларида 243 минг гектар майдонда картошка экилиши кутилмоқда.
Ҳозиргача жойлардан олинган таклифларга асосан фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида 153 минг гектар майдонда картошка етиштирилиши белгиланди.
Маълумот учун, ушбу мавсумда Ўзбекистон далаларида жами 240 минг гектарга яқин майдонда картошка экилган. Ундан 115,5 минг гектари - асосий экин майдонлари, 90 минг гектари - деҳқон ва фермер хўжаликлари ерлари, 30 минг гектари - такрорий экин майдонлари ҳамда 7,3 минг гектари - боғ-ток қаторлари орасида. Мавсум охирида жами 4,1 млн тонна картошка ҳосилини олиш кутилмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистонда картошка нархи ўртача деб баҳолаш мумкин. Хусусан деҳқон бозорларида 1 кг картошканинг нархи 3000 – 8000 сўмни ташкил этмоқда. Бу нарх аксарият давлатлардаги картошка маҳсулотларига нисбатан паст. Масалан, Грузиядан 936 сўмга, Россиядан 604 сўмга ва Белорусиядан 162 сўмга арзон. Лекин Молдова (1275), Польша (2048), Тожикистон (3153), Украина (2822) давлатларида картошка янада арзон. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар