Ўзбекистонда 1 июндан тадбиркорларнинг харид чекларини бермасликлари билан боғлиқ текшириш қоидалари юмшатилади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) матбуот хизмати хабар бермоқда.
ДСҚ хабарига кўра, йил бошидан буён “Soliq” иловаси орқади 13 мингга яқин фуқародан 66 мингдан ортиқ чек бермаслик, пластик карталарга савдо қилишдан бош тортиш, пластик карталарга товарларни нархини ошириб сотиш ва бошқа қонунбузилишларига оид мурожаат келиб тушган.
Таъкидланишича, онлайн касса машиналари орқали урилган ҳар бир чек солиқ органлари маълумотлар базасида акс эттирилиб, мурожаатчининг хабари асослийлиги бевосита ушбу субъектга ўрнатилган онлайн назорат касса машинаси кўрсаткичлари билан солиштирилган. Натижада 30 мингга яқин мурожаат бўйича текшириш ўтказиш рад этилган. Лекин қолган қисми – 97 фоизида ҳақиқатда чек урилмаганлиги бўйича мурожаатчиларнинг хабари ўз тасдиғини топган.
“Амалга оширилаётган тадбирлар солиқ тўловчиларни жазолаш эмас, белгиланган солиқ сиёсати асосида бюджетга тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган”, - дейилган хабарда.
Шу боис 1 июндан бошлаб шикоятларни кўриб чиқиш тартиби ўзгартирилади. Бизнесга камчиликларни бартараф этиш учун вақт берилади. Хусусан, биринчи маротаба келиб тушган мурожаат бўйича тадбиркорга таъсирчан молиявий жазо чоралари кўрилмайди.
Бунинг ўрнига у билан профилактик суҳбат ўтказилади ва расман огоҳлантирилади. Агар у қонунни бузишда давом этса, иккинчи мурожаат юзасидан солиқ текшируви ташкил этилади.
Солиқ текшируви натижаси бўйича қарор қабул қилиш жараёнида ушбу субъект бўйича такрорий тушган мурожаатлар кўриб чиқилмайди.
Жамоатчилик назоратини кенгайтириш мақсадида бир фуқаронинг 24 соат ичида 2 тадан ортиқ ҳамда 30 календарь куни давомида 1 та шохобча бўйича 1 мартадан кўп мурожаат юборишига чеклов ўрнатилади.
Қолаверса, давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги мурожаатлари учун мукофот тўланмайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар