Март ойининг иккинчи ярмидан бошлаб ўзбек сўми АҚШ долларига нисбатан 5,1 фоизга мустаҳкамланди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
Ўзбекистонда доллар курси март ойининг биринчи ярмида максимал даражага етиб, кейинчалик пасайишни бошлади. Натижада агар март ойи бошида сўм долларга нисбатан 6,8 фоизга қадрсизланган бўлса, июнь ойига келиб у 1,6 фоизгача мустаҳкамланди.
Умуман олганда май ойида сўмнинг реал курси 2019 йил сентябрь ойига нисбатан 2 фоизга қимматлашди.
- Сўм динамикаси ташқи рақобатбардошликка салбий таъсир кўрсатмайди, — дейилади Марказий банк хабарида.
Апрель—май ойларида Марказий банк олтин-валюта захираларига тегмасдан, ички бозордан 523 миллион долларга валюта сотиб олди.
Бу қисқа муддатда сўмнинг долларга нисбатан кескин ошишига йўл қўймаслик учун қилинган.
Умуман, йил бошидан буён Марказий банкда 1 миллиард долларга яқин интервенсия амалга ошмаган. Бу келажакда валюта курси барқарорлигининг қўшимча манбасига айланиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди ҳайдовчилар қайси “заправка”ларда газ борлигини онлайн тарзда билиши мумкин
КХДР Украинадаги уруш учун Россияга снарядлар етказиб бермоқда
Карвахални “синдирган” рақиби унга мурожаат қилди...
Ҳарвард талабалари смарт кўзойнак ёрдамида бегоналарнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди
Эрон олий раҳбари Яқин Шарқни Исроилга қарши исён кўтаришга чақирди
Кузда иммунитетни яхшилаш учун нималар истеъмол қилиш керак?
Шимолий Корея «янги давр» бошланганини эълон қилди
Гватемалада ўзбек мигрантлари контрабандаси билан шуғулланган полициячилар ҳибсга олинди