Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
8 июл куни Олий Мажлис Сенатининг 28-ялпи мажлиси давомида сенаторлар 2021 йил якуни ва 2022 йилнинг биринчи чораги бўйича Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ижросида йўл қўйилган бир қатор камчиликларни санаб ўтди.
Хусусан, давлат харидлари соҳасидаги 2та портал – корпоратив буюртмачиларнинг электрон кооперация портали ҳамда махсус ахборот портали ўзаро интеграция қилинмаган. Бу эса кўп ҳолларда давлат харидларининг шаффофлиги масаласини савол остида қолдиряпти. Ўтган йилнинг ўзида 10 трлн 785 млрд сўмлик харидлар бўйича тузилган 35 мингдан зиёд шартномалар тўғрисидаги маълумотлар махсус ахборот порталида жойлаштирилмаган.
Электрон савдолар бўйича Ҳисоб-китоб клиринг палатасида 55 млрд сўмдан зиёд маблағ ҳаракатсиз қолган. 2018–2021 йиллар давомида бу маблағлар самарасиз тарзда махсус ҳисобрақамларда туриб қолган.
Иш ҳақига ажратилган 331,4 млрд сўм бошқа мақсадларга сарфланган
Республика бюджети ҳисобидан 2021 йилда Молия вазирлиги томонидан иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар миқдорларини ошириш билан боғлиқ харажатлар учун маҳаллий бюджетларга 4 трлн 622 млрд сўмдан зиёд қўшимча маблағ ажратилган.
Ҳисоб палатасининг хулосасига кўра республика бўйича иш ҳақига ажратилган маблағларнинг 331,4 млрд сўми Молия вазирлигининг розилиги асосида бошқа мақсадларга сарфланган.
Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Ўз даромадини кўпайтиришга ҳарис жамғарма
Қайд этилишича, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ҳисоботида даромад кўрсаткичлари ва харажатларнинг айримлари нотўғри акс эттирилиши билан боғлиқ хато ва камчиликлар аниқланган.
Жамғарма томонидан “Hi-Tech Bank” ва “Равнақ банк”ка депозит шартномаларига асосан жойлаштирилган 7 млн 850 минг доллар миқдоридаги муддатли депозитлар шартномада кўрсатилган муддатларда жамғарма ҳисобига қайтарилмаган.
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги корхоналар ва иш ўринлари яратиш мақсадларига ажратилган давлат маблағларидан самарасиз фойдаланилиб, жамғарма ўзини сақлаш учун даромадларни кўпайтиришга йўналтирган.
Жамғармага тегишли 3 та ҳисобрақами маблағларининг ҳисоби ғазначилик ижроси билан қамраб олинмаган.Жумладан, миллий валютадаги банк ҳисобрақамларида ғазначиликдан ташқари қонунчиликка зид равишда 10 млрд 700 млн сўм кирим ва 71 млрд 407 млн сўм чиқим амалиётлари, хорижий валютадаги ҳисобрақамлар орқали 11 млн 100 минг АҚШ доллари кирим ва 10 млн 270 минг АҚШ доллари чиқим амалиёти бажарилган.
Масалан, Жамғарма томонидан “Универсалбанк”да иккиламчи ҳисобрақам очилиб, 1 млн АҚШ доллари 1 йил муддатда йиллик 4 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан сақланган.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқуловнинг изоҳ беришича, жамғарманинг бўш турган маблағларини депозитга қўйиш нормaл амалиёт ҳисобланади, бироқ риск ҳисобга олиниши шарт. Ҳозирда “Hi-Tech Bank” ва “Универсалбанк”дан ҳам депозит маблағлари қайтарилган, “Равнақ банк”дан 5 млн долларлик депозитдан 1 млн доллари қайтарилган, 4 млн доллар маблағни қайтариш бўйича судга ва тегишли ташкилотларга мурожаат қилинган.
Давлат улуши мавжуд корхоналарнинг 57 млрд сўм дивидендлари давлат бюджетига ўтказилмаган
Давлат раҳбари ва хукуматнинг 2021 йилдаги тегишли қарорларига мувофиқ давлат улуши мавжуд корхоналар дивидендлари давлат бюджетига ўтказилиши белгиланган.
Бироқ давлат улуши мавжуд бўлган 190 та корхона томонидан ўтган йилда 668 млрд сўмдан зиёд дивидендлар давлат бюджетига ундирилмаган.
Солиқ кодексига мувофиқ давлат улуши мавжуд бўлган барча корхоналар дивидендларининг 5 фоизи бюджетга ўтказилиши керак. Лекин 2021 йилда 691 та корхонадан қарийб 57 млрд сўм дивидендлар бюджетга олинмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”