15:18 / 22.08.2022
1 151

Шерзод Асадов: Саудия подшоҳлиги доим ҳам ташриф буюрган давлат раҳбарлари билан баёнот имзоламайди

Шерзод Асадов: Саудия подшоҳлиги доим ҳам ташриф буюрган давлат раҳбарлари билан баёнот имзоламайди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Саудия Арабистонига 30 йилда илк бор уюштирилган давлат ташрифини “тарихий” деб атади.

Бу ташрифни том маънода тарихий воқеа дейишимиз мумкин. Чунки бу 30 йиллик танаффусдан кейин олий даражадаги биринчи шундай ташриф бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев 17 август куни подшоҳлик валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан музокара ўтказди. Унда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокара натижалари бўйича Ўзбекистон билан подшоҳлик ўртасида кенг қамровли шериклик муносабатларини янада кенгайтириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилинди. Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Саудия подшоҳлиги доим ҳам ташриф буюрган давлат раҳбарлари билан давлатлараро баёнот имзоламайди. Бу ҳам Ўзбекистонга бўлган алоҳида эътибордан далолатдир
”, деди у.

Ҳужжатда савдо-иқтисодий, инвестициявий, энергетика, фан-технология, таълим, хавфсизлик, мудофаа ва минтақавий боғлиқлик соҳаларидаги ҳамкорлик бўйича асосий позициялар белгиланган. Ташриф доирасида умумий қиймати 14,8 млрд долларга тенг 15 та ҳужжат имзоланди.

Булар: божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида битим; Энергетика вазирликлари ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорлик битими; фан ва технология, фуқаро авиацияси, туризм, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, меҳнат муносабатлари, қурилиш, ветеринария ва чорвачилик, ахборот, фармацевтика ва диний соҳалардаги меморандумлар; Ислом тараққиёт банки билан Ўзбекистонда лойиҳаларни молиялаштириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим.

18 август куни Жидда шаҳрида давлат раҳбари қатор учрашувлар ўтказди. Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа ҳамда Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон Ал-Жассирларни қабул қилди. Музокараларда ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш масалалари, ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистоннинг фан ва таълим соҳаларидаги бой салоҳияти қайд этилиб, Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа ёшларни ўқитиш ва малакасини ошириш борасида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан ташкилот манфаатдор эканини билдирди.

Шу куни президент Жиддада Саудия Арабистони етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Давлат раҳбари Саудия компанияларини янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда янада яқиндан ҳамкорлик қилишга чақирди. Саудиялик ишбилармонлар Ўзбекистондаги йирик банклар, саноат ва инфратузилма объектларини хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этишга таклиф этилди. Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун энг истиқболли соҳалар сифатида “яшил” энергетика ва “яшил” иқтисодиёт кўрсатиб ўтилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Шерзод Асадов: Саудия подшоҳлиги доим ҳам ташриф буюрган давлат раҳбарлари билан баёнот имзоламайди