Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб ҚҚС миқдори 12%га туширилишини ҳамда бизнес учун солиқ юкини камайтиришни ваъда берди. Бу ҳақида президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда тадбиркорлар билан бўлиб ўтаётган учрашувда айтиб ўтди.
"Лекин сизларни ишонтириб айтаман: биз ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз ва 2023 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкасини 12 фоизга туширамиз!", - деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 1 июлдан бошлаб бўш бино, фойдаланилмаётган ер участкасига нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш бекор қилинганини ҳам айтиб ўтди ва аввал юқори ставкаларда ҳисобланган 2 триллон сўмлик солиқ қарзларидан "бутунлай воз кечишни" таклиф қилди.
Ундан ташқари, президент тадбиркорлар имкониятларини кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай молиялаштириш тизимини яратишни ва ушбу ишлар учун кичик бизнес лойиҳаларига 20 триллион сўм йўналтиришни таклиф қилди.
Ва шу билан бирга президент тадбиркорларга фақат кредит беришни эмас балким бизнес юришиб кетиши учун инфратузилма, етарли шарт-шароит ва кафолатли бозор билан таъминлаш кераклигини алоҳида қайд этди.
Ушбу мақсадларга эриши учун туман ва шаҳарларнинг шароитидан келиб чиқиб бизнес учун алоҳида ёндашувлар жорий этилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)