1 566
Саудия компаниялари Ўзбекситонда ер майдони ижарага олиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириши мумкин
Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони Жидда шаҳридаги Бош консуллиги томонидан 14 сентябрь куни Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси билан ҳамкорликда Жидда шаҳридаги «Лотаз» меҳмонхонасида Ўзбекистон—Саудия ишбилармонларининг йиғилиши ва B2B форматидаги учрашувлари ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, тадбирда Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Ёрқинжон Маликов бошчилигидаги 14 та компаниянинг 19 нафар вакилидан иборат мамлакат тадбиркорлари, Жидда Савдо-саноат палатаси ходимлари, FlyNas авиакомпанияси масъуллари, Tayseer Company компанияси директори Холид ал-Утейби, Establishment Bazar Asia For Trading компанияси директори Амин Хўжа, Mada Carpets, Albanna Almutamyz Co., Leisure Cargo ва Logistic» компаниялари вакиллари ҳамда бошқа саудиялик бизнесменлар иштирок этган.
Ўзбекистон—Саудия ишбилармонларининг йиғилиши аввалида Бош консулхона томонидан иштирокчиларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришлар, ташқи савдони ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлар, хорижий импортерлар учун яратилган бизнес қулайликлар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.
Сўнгра Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси раҳбари биринчи ўринбосари Маликов республикадаги экспортёрлик муҳитининг жозибадорлиги ва экспортчи компаниялар учун яратилган имтиёзлар ҳақида сўзлаб берди.
Хусусан, маҳаллий экспортчи корхоналар томонидан хорижда савдо ва омбор биноларини ижарага олиш ҳамда реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ барча харажатларининг 50 фоизи Ўзбекистон Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши, шунингдек, экспорт ва транзит юк ташувлари соҳасида тариф сиёсати мақбуллаштирилганини маълум қилди. Буларнинг ҳаммаси, ўз навбатида, экспорт қилинаётган маҳсулотларнинг нархи ошиб кетмаслигини таъминлайди.
Ўз навбатида, саудиялик ишбилармонлар ҳам ўз компаниялари фаолияти билан таништириб, Ўзбекистон маҳсулотларини Саудия Арабистонига экспорт қилиш имкониятлари ҳақида тўхталишди.
Хусусан, Саудия Арабистонидаги Establishment Bazar Asia For Trading компанияси директори Амин Закарият хўжа Ўзбекистондан 4,5 тонна кулолчилик маҳсулотларини (совғалар) Подшоҳликка олиб келгани тажрибасини иштирокчилар билан ўртоқлашди.
Шундан сўнг икки давлат ишбилармонлари ўртасида B2B форматидаги учрашувлар ўтказилиб, ўзаро ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари муҳокама қилинди.
Жидда Савдо-саноат палатаси халқаро ҳамкорлик бўлимининг бошлиғи Муҳаммад ас-Сафҳ ўзбекистонлик экспортчиларга барча саудиялик импортчи компанияларнинг алоқа маълумотларини юборишини айтди. Шу тариқа Ўзбекистон ишбилармонлари саудиялик бизнесменлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатишлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари, B2B учрашувлари чоғида Ўзбекистон экспорт маҳсулотларини Саудия Арабистонига олиш келиш ва тарқатиш масаласи Подшоҳликнинг Leisure Cargo ва Logistic компанияси вакиллари билан ҳам ўрганиб чиқилди.
Бошқа турли компаниялар билан Ўзбекистондан қуруқ ва ҳўл мевалар, спорт буюмлари ва турли ўғитлар экспорти, мамлакатда ер майдонини ижарага олган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилиш имконияти ҳамда турли йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди