Фото: AP
Жаҳон банки (ЖБ) прогнозларига кўра, Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ўсиши 2022 йилда 5,3 фоизгача секинлашади, 2023 йилда эса 4,9 фоизни ташкил этади. Россияга қарши санкциялар билан боғлиқ логистика (таъминот) қийинчиликларининг кучайиши хусусий истеъмолнинг ўсишини секинлаштиради.
Шу билан бирга, хусусий инвестициялар ва экспортнинг барқарор ўсиши кутилмоқда, жорий тўлов баланси эса Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги хомашё юқори нархлари (олтин, мис, табиий газ) ва мигрантлар пул ўтказмаларининг кўпайишидан кўпроқ фойда олишда давом этиши натижасида яхшиланиши кутилмоқда. 2022 йилда тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ўсиши кутилмайди ва савдо тақчиллиги биринчи навбатда давлат қарзлари ҳисобидан қопланади.
Товар экспорти тушумларининг ошиши ва давлат инвестицияларининг секин сарфланиши бюджет тақчиллигини 2021 йилдаги ЯИМнинг 6,2 фоизидан 2022 йилда 4,4 фоизгача камайтиради. Шу билан бирга, тақчиллик 2022 йилга мўлжалланган 3 фоизлик бюджетдан юқори бўлади, чунки давлатнинг ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш, таълим ва инфратузилмани ривожлантиришга харажатлари кўпаяди.
2023 йилга мўлжалланган фискал консолидация озиқ-овқат нархларининг ошиши ва Украинадаги уруш оқибатларини юмшатиш муносабати билан аҳолининг манзилли ижтимоий ҳимоясини кучайтириш туфайли кечиктирилиши кутилмоқда. Иқтисодиётнинг юксалиши, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларининг кенгайиши мамлакатда қашшоқликни янада камайтиради. Қашшоқлик даражаси 2023 йилда 14,5 фоизга, 2024 йилда эса 12,2 фоизга тушиши прогноз қилинмоқда. Бироқ, келгуси йилларда даромадларни сафарбар қилиш ва харажатлар самарадорлигини ошириш нуқтайи назаридан давлат харажатларининг консолидацияси яна кучайиши кутилмоқда.
Ҳукумат ўзининг қарз олиш чекловларига риоя қилишда давом этиши кутилмоқда. Шундай қилиб, давлат қарзи ва умумий ташқи қарз 2024 йил охирига келиб ЯИМнинг мос равишда 32 ва 55 фоизигача босқичма-босқич камаяди.
Ушбу истиқбол учун салбий хавфлар орасида Украинадаги узоқ давом этадиган уруш ва Россияга қарши янги санкциялар, шунингдек, кутилганидан ҳам қаттиқроқ глобал молиявий шароит мавжуд. Иқтисодий ўзгаришларнинг мураккаб халқаро муҳит таъсирида кучайиб бораётган ушбу босқичида ислоҳотларни амалга оширишнинг секинлашиши хавфи мавжуд.
Иқтисодиёт учун потенциал ижобий тенденциялар қаторига олтин, табиий газ ва мисга жаҳон нархларининг ошиши, шунингдек, ҳукуматнинг таркибий ислоҳотлари натижасида тармоқлар бўйича натижаларнинг тезроқ ўсиши киради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди