11:23 / 15.10.2022
1 184

БАА Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида йирик сармоявий лойиҳаларни амалга оширмоқчи

БАА Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида йирик сармоявий лойиҳаларни амалга оширмоқчи
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг БААдаги ваколатхонаси томонидан Ўзбекистонда истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш бўйича тизимли асосдаги ишлар олиб борилмоқда.

Шу йўналишда Al Dahra (БАА) компанияси билан ўтказилган музокаралар чоғида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида йирик сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари атрофлича муҳокама қилинди.

Республика қишлоқ хўжалиги соҳасидаги салоҳияти билан атрофлича танишиш ва истиқболли инвестиция лойиҳалари портфелини келишиш мақсадида жорий ойда БАА компанияси делегацияси Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » БАА Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида йирик сармоявий лойиҳаларни амалга оширмоқчи