18:44 / 17.10.2022
1 434

Иқтисодчилар жуда юқори глобал инфляция даврини прогноз қиляпти

Иқтисодчилар жуда юқори глобал инфляция даврини прогноз қиляпти
Фото: Getty Images
2022 йил охирида глобал инфляция 9,5 фоизга етиши мумкин, дея таъкидланди 129 мамлакатдан бўлган 1687 иқтисодчи ўртасида ўтказилган сўровда. Айниқса, Шарқий Африкада инфляция юқори - деярли 60 фоизлик даража кутилмоқда.

Бутун дунё иқтисодчилари келгуси йилларда глобал инфляциянинг жуда юқори даражасини прогноз қиляпти. 2022 йил охирига бориб бутун дунё бўйлаб товар ва хизматлар нархи 9,5 фоизга ошиши мумкин. Ifo Мюнхен Иқтисодий тадқиқотлар институти ва Люцерндаги Швейцария Иқтисодий сиёсат институти томонидан ҳар чоракда 100 дан ортиқ мамлакат макроиқтисодчилари ўртасида ўтказиладиган Иқтисодий экспертлар сўрови шундай хулосага келди. «Уларнинг 2022 йил учун инфляция прогнозлари иккинчи чоракка нисбатан яна сезиларли даражада ошди – 1,8 фоиз пунктга», деди ifo эксперти Никлас Потрафке 17 октябр, душанба куни тадқиқот натижаларини тақдим этар экан.

Шундай қилиб, иқтисодчиларнинг прогнозларига кўра, инфляция даражаси Жаҳон банки маълумотларига кўра, сўнгги 10 йилдаги ўртача глобал инфляция даражасидан 6,7 фоиз пунктга юқоридир, дея маълум қилди ifo. Иқтисодчиларнинг ишонч билдиришича, келгуси йилларда инфляция даражаси юқорилигича. 2023 йилда бу кўрсаткич, уларнинг фикрича, 7,5 фоизни, 2026 йилда эса 5,0 фоизни ташкил қилиши мумкин.

Бу кўрсаткичлар алоҳида мамлакатлар учун кутилаётган ўртача инфляция суръатларининг медианасини, яъни кўрсаткичлар қаторининг ўрта қисмидаги қийматни ифодалайди. Ушбу усул кутилаётган инфляция даражасидаги минтақавий тафовутлар юқорилиги сабабли қўлланилади, яъни баъзи мамлакатлар ва минтақаларда улар дунёнинг қолган қисмига нисбатан сезиларли даражада юқори бўлиши кутилмоқда.

Хусусан, Шарқий Африкада сўров иштирокчилари жорий йилда инфляция қарийб 60 фоизни ташкил этишини кутмоқда. 2022 йилда Жанубий Америка ва Ғарбий Осиё (ҳар бири 30 фоиз) ҳамда Шарқий Европада (19 фоиз) инфляциянинг ниҳоятда юқори даражаси кутилмоқда. Айни пайтда, Ғарбий Европада бу кўрсаткич 7,3 фоизга, Шимолий Америкада 7,2 фоизга, Жануби-Шарқий Осиёда 5,6 фоизга етиши мумкин.

Сўровда 129 мамлакатдан 1687 нафар иқтисодчи иштирок этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Иқтисодчилар жуда юқори глобал инфляция даврини прогноз қиляпти