
Фото: Dunyo
Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов Жидда шаҳрида Sitra тўқимачилик компанияси директори Умар ал-Саққоф билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Ўзбекистон ва Саудия Арабистонидаги тўқимачилик корхоналари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотларини подшоҳликка экспорт қилиш ва қўшма корхона таъсис этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Умар ал-Саққоф саудиялик инвесторлар мамлакат вазирлик ва идоралари билан яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, тўқимачилик соҳасидаги лойиҳаларга биргаликда инвестиция киритиш истагида эканини билдирди.
Тадбиркор Ўзбекистондаги корхоналар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда мамлакатда ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотларини Саудия Арабистони подшоҳлиги бозорига олиб киришдан манфаатдор эканини айтди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон-Саудия Арабистони тўқимачилик қўшма корхонасини таъсис этиш бўйича фикр алмашди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар