Жорий йилда Ўзбекистонда 5 фоиздан юқори иқтисодий ўсиш кутилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форуми иштирокчиларига йўллаган мурожаатида маълум қилди.
Самарқанд шаҳрида II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форумининг очилиши маросими бўлиб ўтди. Халқаро тадбирда дунёнинг етакчи иқтисодчилари, нуфузли инвесторлари ва халқаро экспертлари қатнашмоқда.
Мирзиёев бу форум форум нуфузли халқаро ташкилотлар, етакчи хорижий компаниялар ва таниқли экспертлар иштирокида бу борадаги илғор тажрибаларни муҳокама қилиш ҳамда биргаликда умумий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш учун қулай имконият бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирган.
Президентнинг сўзларига кўра, озирги вақтда жадал амалга оширилаётган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида “Инсон қадри учун” деган эзгу ғоя асосида барча соҳаларда фаол ислоҳотларни амалга ошириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинган.
Хусусан, мамлакатда 2022-2026 йилларда инклюзив ва барқарор иқтисодий ўсишга эришиш, инсон капиталини ривожлантириш ва камбағалликни камида 2 баробарга қисқартиришни мақсад қилинган.
“Ташқи бозорлар ва ҳамкор давлатларда юзага келган таҳликали вазият шароитида мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ҳамда инфляция суръатларини жиловлаш чоралари кўрилмоқда. Натижада, жорий йилда мамлакатимизда 5 фоиздан юқори иқтисодий ўсиш кутилмоқда”, - дея таъкидлаган Ўзбекистон раҳбари.
Президент барча ҳамкор давлатлар билан савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш, рақобатбардош маҳсулотлар билан ташқи бозорларга чиқиш, бу борада транспорт-логистика тизимларини ривожлантириш орқали ўзаро боғлиқликни таъминлаш ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири эканини урғулаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди