Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форуми доирасида Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки ўртасида бюджетни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида 500 млн доллар миқдорида қарз битими имзоланди.
Шунингдек, Молия вазирлиги ва ОТБ Орол денгизи ҳавзаси секторида иқлимга мослашган сув ресурсларини бошқариш лойиҳаси юзасидан 3,3 млн доллар (грант) миқдорида қарз келишувига эришди.
ОТБ ҳамда Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Давлат хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ОТБ маслаҳат кўмагида Бухоро иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида дастлабки қиймати 100 млн доллар миқдоридаги ҳамкорлик битимини ҳам имзолади.
Бундан ташқари, Молия вазирлиги ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) бюджетни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида 100 млн доллар миқдоридаги қарз келишувига эришди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди