Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари йилига икки баравардан кўпроққа ошиб, 2022 йилнинг биринчи 9 ойида 10,7 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқовга таяниб Reuters хабар бермоқда.
- Худди шу даврда Марказий Осиёнинг энг кўп аҳолиси бўлган давлати (Ўзбекистон) Украинадаги уруш таъсирини қоплаш учун бюджет тақчиллигини 1,3 миллиард долларга ёки ялпи ички маҳсулотнинг 1 фоизига оширди, — дейди Одилбек Исоқов.
Бундан ташқари Молия вазири ўринбосари авваллари нақд доллар кўринишида пул ўтказган мева сотувчилари каби кўплаб кичик ўзбек экспортчилари ўз даромадларини Ўзбекистонга қайтариш учун пул ўтказмаларига ўтишганини таъкидлаган.
Ўзбекистонда умумий пул ўтказмалари 2022 йилнинг 9 ойида 2,2 баробарга ошиб, 12,6 млрд долларни ташкил қилган.
2022 йилнинг дастлабки 6 ойида Ўзбекистонга 6,54 млрд долларлик пул ўтказмалари келиб тушган эди. Ўша пайтда ҳам ўсиш кўрсаткичи 2,2 баробар бўлган.
Учинчи чоракнинг ўзида пул ўтказмалари деярли аввалги икки чоракнинг кўрсаткичи билан бир хил бўлди — 6 млрд доллар. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди