Фото: Dunyo
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар вазири Жамшид Хўжаев Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунаян билан учрашди.
Учрашувда қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш соҳасидаги инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш муҳокама қилинди.
Томонлар Сирдарё иссиқлик электр станцияси негизида қуввати 1500 МВт бўлган комбинациялашган циклли иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга оширилишини, Бухоро вилоятида қуввати 500 МВт бўлган иккита шамол электр станциясини қуришга тайёргарлик кўриш жараёнини ўрганиб чиқди. Режалаштирилган чора-тадбирларни амалга оширишни жадаллаштириш ва барча лойиҳаларни тезроқ ишга тушириш бўйича аниқ амалий чора-тадбирлар кўриш бўйича келишувга эришилди.
Компания томонидан Ўзбекистонда янги йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутган ҳолда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш кўриб чиқилди. Қорақалпоғистонда қуввати 1,5 ГВтгача бўлган шамол электр станцияларини қуриш бўйича янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш имкониятлари тўғрисида фикр алмашилди.
Ушбу лойиҳалар Ўзбекистон ҳукуматининг 2030 йилга бориб шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилаётган электр энергиясини 30 ГВтга етказишга қаратилган мамлакат энергетика балансини диверсификация қилиш дастури бир қисми экани таъкидланди. Лойиҳаларни амалга ошириш, чиқарилаётган углерод чиқиндиларини йилига 1,6 миллион тоннага камайтириши ва 2031 йилгача мамлакат энергия қуввати 40 фоизини қайта тикланадиган энергияга ўтказиш мақсадларига ҳисса қўшиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари