Марказий банк «Пул-кредит сиёсатининг 2023 йил ва 2024−2025 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари» шарҳини эълон қилди.
Қайд этилишича, ташқи иқтисодий шароитларнинг келгусидаги ўзгариши бўйича ноаниқликларнинг кучайиб бораётганлиги, глобал рецессия юзага келиши эҳтимолларининг ошаётганлиги ва асосий хомашё товарлари нархи пасаювчи трендга ўтган бўлса-да, улар бўйича кутилмаларнинг турли йўналишда шаклланаётганлиги, шунингдек, ички иқтисодий шароитлардаги ўзгарувчанликларни ҳисобга олиб, ўрта муддатли макроиқтисодий прогнозлар икки хил сценарий асосида ишлаб чиқилган.
Сценарийлар шартларини белгилашда жаҳон иқтисодиётидаги тенденцияларнинг турли хил ўзгариши, глобал инфляцион жараёнлар бўйича кутилмалар, геосиёсий вазият ва хомашё бозорларидаги прогнозлардаги фарқлар асосий мезонлар этиб белгилаб олинган.
Асосий сценарий шартларига кўра, Ўзбекистонда иқтисодий фаолликнинг юқори суръатлари, инвестицион ва истеъмол талабининг ўсувчи динамикаси сақланиб қолади. Тартибга солинадиган нархларнинг шакллантирилиши босқичма-босқич бозор механизмларига мослаштириб борилади, фискал консолидация бошланади, иқтисодиётда давлат ролининг пасайиши ва белгиланган таркибий ислоҳотлар давом эттирилиши ҳисобига рақобат муҳити яхшиланиб боради ва хусусий хорижий инвестициялар ҳажми юқори суръатларда ўсиб боради.
Макроиқтисодий ривожланишнинг муқобил сценарийси ташқи хатарлар ва глобал рецессиянинг кучайиши фонида мамлакатда ташқи талаб даражаси пасайиши, турли каналлар орқали кириб келадиган валюта оқимларининг камайиши, иқлим ўзгаришлари таъсирида ишлаб чиқариш ва ялпи таклифнинг қисқариши эҳтимоллари асосида тайёрланган. Бунда, ялпи талабнинг камайиши глобал инфляцион жараёнларни жиловловчи ва хомашё товарлари нархларини пасайтирувчи омил бўлса, ялпи таклифнинг қисқариши ички бозорда нархлар даражасига салбий таъсир кўрсатади.
Мазкур сценарийда таркибий ислоҳотларнинг асосий сценарийга нисбатан сустроқ кечиши, тартибга солинадиган нархларнинг инфляция даражасида индексация қилиб борилиши тахмин қилинмоқда. Иқтисодиётни рағбатлантириш мақсадида фискал тақчилликнинг жорий юқори суръатлари сақланиб қолиши ва фискал консолидациянинг бошланиши 2024 йил ва ундан кейинги даврларга кечикиши назарда тутилган.
«Пул-кредит сиёсати асосий сценарий шартларида нисбатан қатъий фазада давом эттирилади, монетар шароитларнинг жорий қатъийлик даражаси сақланиб қолинади. Инфляциянинг мақсадли прогноз кўрсаткичига эришишга мустаҳкам ишонч ҳосил бўлган тақдирда, пул-кредит шароитлари бироз юмшатилиб “нейтрал фазага” ўтказилади. Айни пайтда, муқобил сценарий шартлари юзага келганда эса пул-кредит шароитларида нисбатан қатъий шароитларни узоқроқ муддат сақлаб қолиш зарурати юзага келиши мумкин.
Бунда, нархлар барқарорлиги ва иқтисодий фаолликни таъминлаш мақсадлари ўртасидаги мувозанатни таъминловчи шароитлар ҳосил қилиб борилади. Ҳар икки сценарийда ҳам иқтисодиётдаги ялпи талаб ҳажмининг ялпи таклиф ҳажмига мутаносиблигини таъминлаш йўналишида монетар омилларни жиловлаш инструментларидан фойдаланиб борилади ва пул-кредит сиёсатининг трансмиссион каналлари ўтказувчанлиги кучайтириб борилади», - дейилади МБ шарҳида.
Шунингдек, иқтисодиётни молиявий қўллаб-қувватлашнинг бюджет имкониятлари чекланган ва ташқи ресурсларни жалб қилиш қиймати ошган шароитда, келгуси йилларда инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлаш ва макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш вазифаси кўп жиҳатдан, мамлакатда таркибий ислоҳотларнинг қай даражада амалга оширилиши, давлат корхоналарини трансформация қилиш, иқтисодиёт тармоқлари салоҳияти ва унумдорлигини ошириш ҳамда истеъмол бозорларида рақобат муҳитини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чораларнинг натижадорлигига боғлиқ бўлиши таъкидлаб ўтилган.
Марказий банк, Сценарий, Иқтисодиётни ривожлантириш “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...