09:30 / 01.12.2022
1 162

Миср Ўзбекистон узуми ва гилоси учун мамлакат бозорини очиш жараёнини якунлади

Миср Ўзбекистон узуми ва гилоси учун мамлакат бозорини очиш жараёнини якунлади
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Миср Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация вазирлиги ишчи гуруҳи биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда «Дунё».

Томонлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси, ўсимликлар карантини, ветеринария, пахтачилик, уруғчилик бўйича илмий изланишлар ва тадқиқотлар олиб бориш масалаларини муҳокама қилди.

Миср томони Ўзбекистонда етиштирилган узум ва гилос маҳсулотлари учун мамлакат бозорини очиш жараёнлари якунланганини маълум қилди. Тегишли рухсатнома Ўзбекистон томонига яқин кунларда тақдим этилади. Анор, олма, олхўри ва бошқа мевалар техник маълумотлари кўриб чиқилмоқда.

Йиғилишда пахтачилик, уруғчилик ва ветеринария йўналишларида Ўзбекистон ҳамда Миср мутахассислари тажрибаси эътироф этилди. Томонлар билим ва кўникмалар алмашувини йўлга қўйиш, тадқиқот ва изланишлар олиб бориш икки давлат манфаатларига хизмат қилишини тасдиқлади.

Тадбир натижасида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда Миср қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, тренинглар, ўқув курслари, конференция ва форумлар ташкил этишга келишиб олинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Миср Ўзбекистон узуми ва гилоси учун мамлакат бозорини очиш жараёнини якунлади