Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистон-Россия бизнес-форумларини ҳар йили ўтказишни таклиф қилиб, бундай учрашувлар икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Ушбу форумни ҳар йили ўтказиладиган тадбирга айлантиришни таклиф қиламан, бу ташаббус ҳамкорлигимизни кенгайтириш, ишбилармонлик ва янги интеграция алоқаларини ўрнатиш учун жуда фойдали бўларди, товар айирбошлаш ва ўзаро инвестицияларни жалб этишга ҳисса қўшади”, - дейди Россия ҳукумати раиси ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулла Арипов билан музокаралар чоғида.
Мишустин, шунингдек, Москва минтақалараро ҳамкорликка катта аҳамият беришини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, “Россия Федерациясининг 80 та субъекти Ўзбекистон билан фаол ҳамкорлик қилмоқда ва ҳудудлар ўртасида умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган 54 та қўшма лойиҳа мавжуд”.
“Биз ҳукумат даражасида бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз”, - деб ишонтирди РФ Вазирлар Маҳкамаси раҳбари.
Унинг қайд этишича, Россия Ўзбекистоннинг Евроосиё интеграциясидаги иштироки кенгаяётганини олқишлайди.
“Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомини олганидан сўнг қисқа вақт ичида кенг кўламли қўшма ишлар амалга оширилди, бир қатор соҳаларда Ўзбекистон аллақачон иттифоққа аъзо давлатлар учун тенг ҳуқуқли шерик сифатида ишламоқда”, - деди Мишустин.
У “Евроосиё интеграциясида иштирок этиш Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиши учун қулай шарт-шароитларни таъминлаши ва энг муҳими, мамлакат фуқаролари фаровонлигини ошириш, ишбилармонлик ва сармоявий фаолликни кенгайтириши”га ишонч билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин 1-2 декабрь кунлари Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турибди. Бош вазир Абдулла Арипов билан биргаликда Ўзбекистон-Россия бизнес форуми ялпи мажлисида иштирок этди ва нутқ сўзлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди