date
views 7 748

ЕТТБ: Ўзбекистон иқтисодиёти 2016 йилда 6,5 фоизга ўсади

ЕТТБ: Ўзбекистон иқтисодиёти 2016 йилда 6,5 фоизга ўсади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистоннинг 2016 йилги ЯИМ ўсиши суръатларига оид прогнозларини 7,2 фоиздан 6,5 фоизга пасайтирди.
«ЕТТБ мамлакатларида минтақавий иқтисодий истиқболлар» ҳисоботида шу ҳақда сўз юритилган.

Банк экспертлари тахминларига кўра, жорий йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 6,2 фоизга ўсади.

Банкнинг қайд этишича, Ўзбекистон ЯИМ 2015 йилда 8 фоизга ўсган. Молия муассасаси маълумотларига кўра, прогнознинг пасайтирилишига пул ўтказмаларининг қисқариши, жаҳон бозорларидаги нархларнинг арзонлашуви ҳамда миллий тузилмалардаги муаммолар асос бўлган.

ЕТТБ 2016 йилда Ўзбекистонда инфляция даражаси 9 фоизни ташкил этишини тахмин қилмоқда. Бу ҳолат 2017 йилда ҳам сақланиб қолади, дейилади "Кун" нашрида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » ЕТТБ: Ўзбекистон иқтисодиёти 2016 йилда 6,5 фоизга ўсади