09:25 / 09.12.2022
1 312

Электрон тўловларни амалга ошириш тартибига ўзгартириш киритилади

Электрон тўловларни амалга ошириш тартибига ўзгартириш киритилади
Марказий банк бошқарувининг “Марказий банк банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги 29-моддасига кўра, банклар ўз филиали ёки банк хизматлари офисини очганлик ёки тугатганлик тўғрисида Марказий банкка белгиланган тартибда хабарнома юбориши шарт бўлиб, банк филиалини алоҳида рўйхатга олиш ёки бошқача усулда рухсат бериш амалиёти бекор қилингани сабабли низом 14-бандига тегишли ўзгартириш киритилмоқда.

“Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонун 8-моддасига кўра, Ахборот технологиялари вазирлиги, яъни ваколатли давлат органи электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларини аккредитация қилишни ва қайта аккредитация қилишни амалга оширади. Қонунга мувофиқлаштириш мақсадида электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш маркази эндиликда ваколатли давлат органи томонидан аккредитация қилиниши назарда тутилмоқда.

“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонун 21-моддасида кўрсатиб ўтилган банклараро тўлов ва клиринг тизимлари ишлаши қоидаларини белгилаш ваколатидан фойдаланиб, Марказий банк клиринг тамойили асосида ишловчи тўлов тизимларида амалга оширилган транзакция бўйича якуний ҳисоб-китобни амалга ошириш мақсадида ушбу тўлов тизимларидан қабул қилиб олинган маълумотлар асосида банклар вакиллик ҳисобварақларидан тегишли суммалар ҳисобдан чиқарилганда, вакиллик ҳисобварағида маблағ етарли бўлмаган ҳолларда шу вакиллик ҳисобварағида салбий қолдиқ шаклланиши ва бу каби камчиликка йўл қўйган банклар томонидан салбий қолдиқ суммаси учун фоиз тўланиши билан боғлиқ бир қатор нормалар ва бундай банклар бошқа тўлов тизимларидаги иштироклари чекланиши бўйича Марказий банк томонидан кўрсатма юборилиши тўғрисидаги норма киритилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Электрон тўловларни амалга ошириш тартибига ўзгартириш киритилади