Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган шахс давлат фуқаролик хизматига қабул қилингандан сўнг тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туриш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туриш тартиби тўғрисидаги низом билан қуйидагилар белгиланмоқда:
давлат хизматчиси бевосита ўзи шуғулланиши мумкин бўлмаган тадбиркорлик фаолияти турлари:
- тадбиркорлик фаолияти субъектини ташкил этиш, унинг муассиси (иштирокчиси) бўлиш;
- тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажариш;
- тадбиркорлик субъектларидаги улушларга, пайларга, акцияларга бевосита эгалик қилиш;
давлат хизматчиси жисмоний шахс сифатида бевосита ўзи шуғулланиши мумкин фаолият турлари:
- шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш, уйида чорвачилик ва паррандачилик билан шуғулланиш;
- ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари ва ҳоказо;
давлат хизматига кирган шахс томонидан тадбиркорлик фаолияти ҳақида хабардор қилиш тартиби:
- шахс лавозимига тайинланган кундан бошлаб уч иш куни ичида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши ҳақида раҳбар кадрлар – Коррупцияга қарши курашиш агентлигини; бошқарув кадрлар ва мутахассислар – давлат органи коррупция қарши курашиш тузилмасини ёзма равишда хабардор қилади;
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни тўхтатиб туриш тартиби:
- тўхтатиб туриш шакллари – мол-мулкни ишончли бошқарувга топшириш, тадбиркорлик фаолияти субъектини вақтинча бошқаришга бериш, тадбиркорлик фаолияти субъекти муассислари (иштирокчилари) таркибидан ихтиёрий равишда чиқиш;
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган давлат хизматчиси ҳуқуқлари ва мажбуриятлари:
- ҳуқуқлари – тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туриш шаклларидан бирини ва муддатини эркин танлаш;
- муддатни узайтириш ва шаклини ўзгартириш; ишончли бошқарувга берилган мол-мулкдан фойда олиш; ўзига нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар бўйича судга мурожаат қилиш;
- мажбуриятлари – тадбиркорлик тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш; 3 ой муддат ичида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни тўхтатиб туриш чораларини кўриш; манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик;
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни тўхтатиб туриш жараёнини мониторинг қилиш:
- давлат фуқаролик хизматчилари томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни тўхтатиб туриш жараёни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда давлат органи коррупцияга қарши курашиш тузилмаси тузилмаси томонидан мониторинг қилинади.
Қарор билан қуйидаги чоралар белгиланмоқда:
- белгиланаётган янги тартиб ҳозирга қадар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган давлат хизматчиларига нисбатан ҳам татбиқ қилинади;
- давлат органлари ва ташкилотлари биринчи раҳбарлари давлат хизматчилари томонидан тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туриш тартибига қатъий риоя қилиши учун шахсан масъул ҳисобланади;
- қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ойдан кейин кучга киради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади