Фото: Getty Images
Халқаро валюта жамғармаси тахминига кўра, келаётган 2023 йил жаҳон иқтисодиётининг аксарият қисми учун аввалги йилга қараганда қийинроқ бўлади. Бу дунёнинг учта асосий иқтисодиёти - АҚШ, Европа ва Хитойнинг ўсиш суръатлари секинлашиши ва фаолликнинг заифлашиши билан боғлиқ. Бу фикрни 1 январь, якшанба куни Американинг CBS телеканалига берган интервьюсида Халқаро валюта жамғармаси бош ижрочи директори Кристалина Георгиева ХВЖнинг сўнгги ҳисоботларидан бирини шарҳлар экан, билдириб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ иқтисоди анча чидамли, у рецессиядан қочиб қутула олади ва ҳозир ҳам мамлакатдаги меҳнат бозори анча ишончлилигича қолмоқда. Георгиеванинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Украинадаги урушдан қаттиқ зарар кўрган. «Кейинги йил Европа Иттифоқининг ярми рецессияга юз тутади. Хитой янада секинлашиш давом этади, келаси йил Хитой учун қийин бўлади», деди у.
ХВЖ раҳбари шунингдек, глобал харажатларнинг ошишини башорат қилмоқда. «Пандемиядан сўнг таъминот занжирлари қайта тикланмоқда ва ишлаб чиқарувчилар энг арзон ишчи кучи ва хомашёни эмас, балки ишлаб чиқариш таннархи ва бизнес барқарорлиги ўртасида мувозанатни сақлашлари мумкин. Бу харажатлар даражасини ошириши мумкин», деди Георгиева. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади