178
Ўзбекистон 30 фоиз электр энергиясини қайта тикланадиган манбалардан ишлаб чиқармоқчи
Европанинг энг йирик халқаро янгиликлар канали – Euronews веб-саҳифасида “Серқуёш Ўзбекистон “яшил” энергетикага пул тикмоқда” сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Унда қайд этилганидек, “Ўзбекистон 2030 йилгача 30 фоиз электр энергиясини қайта тикланадиган манбалардан ишлаб чиқаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бу ўринда қуёш энергияси муҳим аҳамиятга эга. Бугунги кунда қуёш энергияси соҳасидаги йирик лойиҳалар халқаро хусусий инвесторларни Ўзбекистонга жалб қилмоқда”.
Мақолада Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида яшил энергия соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳақидаги маълумотлар ўз ифодасини топган.
Франциянинг Total Eren компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Тутли” қуёш фото электростанцияси Ўзбекистондаги илк қуёш электр станцияларидан бири сифатида таъкидланган. Келтирилган маълумотларга кўра, “Самарқанддан юз километр ғарбда жойлашган ушбу қуёш фото электростанцияси 2022 йил июль ойида ишга туширилган. Лойиҳага йўналтирилган хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажми тахминан 100 миллион еврони ташкил этади".
“Бу ерда ўрнатилган қуёш панеллари ҳар икки дақиқада ўз ўрнини ўзгартириб туради. Улар қуёш энергиясини максимал даражада тўплаш учун қуёш траекторияси бўйлаб ҳаракат қилади. Total Eren компанияси Ўзбекистонда қуёш энергияси билан боғлиқ лойиҳаларни кўпроқ амалга ошириш мақсадида мамлакатга энг янги технологияларни олиб келди”, деб ёзади Euronews.
Ўзбекистонда қуёш йилига ўртача 330 кун нур таратгани боис бу ерда қуёш энергиясидан фойдаланиш имконияти жуда катта. Мамлакат келгуси йилларда қуёш энергиясидан максимал даражада фойдаланишга интилмоқда, деб хулоса қилади Euronews. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди