2022 йилда Ўзбекистон интернет хизматларидан фойдаланишни чеклашдан 219,7 миллион доллар зарар кўрди. Бу ҳақда Top10VPN хабар берди.
Маълумотларга кўра, ушбу зарар миқдори бўйича мамлакат дунёда бешинчи ўринни эгаллайди.
Қайд этилишича, мамлакатдаги чекловларнинг умумий муддати 5 630 соат ёки 234 кундан ортиқни ташкил қилган. Ҳаммаси бўлиб, улар 1,28 миллион кишига таъсир кўрсатган.
Ушбу рейтингда биринчи ўринни Россия эгаллади, унинг иқтисодиёти чекловлар туфайли 21,6 миллиард доллар йўқотган.Ўтган йил давомида Роскомнадзор бир қатор йирик хорижий ижтимоий тармоқлар: Facebook ва Instagram, Twitter ва бошқа хизматларни блоклаган.
Иккинчи ўринда Эрон (773 миллион доллар), учинчи ўринда Қозоғистон (410 миллион доллар) ва тўртинчи ўринда Мьянма (241,4 миллион доллар) жойлашган.
2021 йил июль ойида Ўзбекистонда TikTok ва Twitter’нинг очилиши секинлашди. 2 июль куни эса айрим ижтимоий тармоқлар, хусусан, TikTok’дан фойдаланиш расман чекланди. 2022 йилнинг февраль ойида Ўзбекистонда TikTok’ни бутунлай блоклаш таклиф қилинганди.
2022 йилнинг 16 март куни Ўзбекистонда Twitter ва TikTok VPN иловаларисиз ишлай бошлаган. Бироқ кўп ўтмай ижтимоий тармоқларга кириш яна чекланганди.
Аввалроқ — 2022 йил 25 март куни Skype Ўзбекистонда эркин очила бошлаган эди. У ҳам TikTok ва Twitter каби фуқароларнинг шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузувчилар реестрига киритилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади