date
views 237

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг деярли 50 фоизи чакана савдо билан шуғулланяпти

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг деярли 50 фоизи чакана савдо билан шуғулланяпти
Йил бошида якка тартибдаги тадбиркорлар сони 238,2 минг нафарга етди.

Давлат солиқ қўмитаси маълумотига кўра, бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 9,4 фоизга (20,5 минг нафарга) кўпдир.

Жумладан, ҳунармандчилик 19,3 фоиз (+4,2 минг), чакана савдо 9,2 фоиз (+9,7 минг) ва маиший хизмат кўрсатиш 8,3 фоизга (+1,7 минг) ошган. Бошқа тармоқларда ўсиш 7 фоизни (+4,9 минг) ташкил этди.

Бундан ташқари, қўмита рўйхатидан ўтган якка тартибдаги тадбиркорларнинг 48 фоизи чакана савдо билан шуғулланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Якка тартибдаги тадбиркорларнинг деярли 50 фоизи чакана савдо билан шуғулланяпти