890
Жаҳонгир Ортиқхўжаев сўнгги 9 ойда Тошкент бюджетини қайси соҳаларга йўналтиргани маълум бўлди
Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2022 йилнинг 9 ойи давомида Тошкент шаҳри бюджетини қандай ташкил этгани маълум бўлди. Бу ҳақда «E-qaror» тизими маълумотларига таяниб, «bakiroo» Telegram канали хабар берди.
Қайд этилишича, ярим йиллик якунларида бўлгани сингари 9 ойлик даврда ҳам Тошкент бюджетини ижро қилишда ижтимоий соҳада тежаш сиёсати давом этган. Жами 172 миллиард сўм тежаб қолинган бўлса, шунинг 76,3 миллиард сўми таълим, 75,3 миллиард сўми тиббиёт йўналишидан иқтисод қилинган.
Метрополитен учун компенсация (271,4 миллиард сўм), шаҳар транспорти зарари (266,1 миллиард сўм), иссиқлик таъминотига субсидиялар (358,5 миллиард сўм), фуқароларга етказилган зарарларни қоплаш (32,5 миллиард сўм) харажатлари прогнозга нисбатан 100 фоизга ишлатилган.
Иқтисодиёт йўналишида энг катта харажатни ободонлаштириш харажатлари ташкил этган (1 135,7 миллиард сўм). Тошкент шаҳар бюджетининг қўшимча манбалар ҳисобидан қурилишга 347 миллиард сўм, йўллар қурилишига 238,6 миллиард сўм, марказий кўчаларни асфальтлашга 42,1 миллиард сўм сарфланган. Таркиби ёпиқ ҳолда қолдирилган бошқа харажатлар 880,9 миллиард сўмга етган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди