
Қозоғистоннинг Усть-Каменогорскдаги янги автомобилсозлик заводи 2018 йилда фойдаланишга топширилиши керак, деб маълум қилган Республика инвестициялар ва тараққиёт вазирлиги матбуот котиби Қайсар Жумабойули, дейилади "Кун" нашрида.
Унинг сўзларига кўра, вазирлик раҳбари Асет Исекешевнинг "Автоваз" янги раҳбари Никол Мор билан ўтказган учрашувида, Қозоғистон автомобилсозлик саноатини ривожлантиришнинг амалий чоралари ҳамда Усть-Каменогорскда автомобиль заводи ва технопаркни қуриш бўйича қўшма лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш масалалари муҳокама этилган.
Қўшма лойиҳа 2 босқичда амалга оширилади. 2018 йилда якунланадиган биринчи босқичда, завод 2018 йил ўрталарида иш бошлаб, йилига 60 минг донагача транспорт воситалари ишлаб чиқара бошлайди. 2020 йилгача амалга ошириладиган иккинчи босқичда, завод қуввати йилига 120 минг машинага етказилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар