Айни вақтда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи доирасида Бишкек шаҳрида Қирғизистон — Ўзбекистон бизнес форуми бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбир давомида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилиняпти.
Товар айирбошлаш
Форум давомида маълум қилинишича, 2016 йилдан буён ўтган вақт давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида товарайирбошлаш 7 марта ошган. Хусусан, ўтган 2022 йилда ушбу кўрсаткич 543 миллион доллардан ошиқни ташкил этган бўлса, ўзаро товар айирбошлаш 2021 йилга нисбатан 21 фоизга ўсган.
Истиқбол
Яқин йилларда ҳар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада ошириш имкониятлари мавжуд. Хусусан, ҳар икки давлатнинг ташқи савдо алоқалари таҳлил қилинганда Ўзбекистон томони бошқа давлатлардан импорт қилаётган 500 миллион долларлик товарни Қирғизистондан олиши мумкинлиги маълум қилинди. Шунингдек, Қирғизистон томони импорт қилган 800 миллион долларлик кимё, текстил, маиший техника, фармацевтика ва бошқа соҳа маҳсулотлари Ўзбекистонда мавжуд бўлиб, товар айирбошлашни янада яхшилаш имконияти бор.
Онлайн платформа
Ҳар икки давлат тадбиркорлари ўзаро ҳамкорликни кучайтириши учун махсус онлайн платформа яратилиши режалаштирилган. Бу платформада савдо ва инвестициявий имкониятлар таҳлил қилинади ва манфаатдор томонларнинг алоқа ўрнатишига кўмак кўрсатилади.
Ҳудудлараро ҳамкорлик
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ҳамкорликни кучайтириш бўйича 2018 йилдан буён ўзига хос тажриба йўлга қўйилган. Унга кўра, ҳар икки давлатнинг чегара олди ҳудудлари кенгаши фаолияти йўлга қўйилган ва вилоятлар ўртасида бевосита ҳамкорлик мавжуд. Хусусан, Андижон — Ўш, Наманган — Жалолобод ва Фарғона — Баткен вилоятлари ўртасидаги алоқалар ушбу тажриба истиқболли эканини кўрсатиб берди.
Эндиликда нафақат чегара олди вилоятлари, балки ички ҳудудлар ўртасидаги муносабатларни шакллантириш ҳам мақсад қилинган. Хусусан, форум давомида Жиззах ва Иссиқкўл вилоятлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилишига келишиб олинди. Айниқса бу борада ҳар икки вилоятнинг туризм соҳасидаги истиқболи юқори экани таъкидланди.
Лойиҳалар
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги қишлоқ хўжалиги, чорва, иссиқхоналар технологияси, текстил, чарм маҳсулотлари, гидроэнергетика, кўмир, йўл-транспорт, туризм ва бошқа бир қатор соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш мақсад қилинган.
Форумда таъкидланишича, Ўзбекистон ва Қирғизистон минтақадаги энг очиқ давлатлардан ҳисобланади. Ҳар икки давлатда халқаро сайёҳлик учун кўплаб мамлакатларга визасиз режим йўлга қўйилган. Шунга мос тарзда туризм соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик ҳам самарали бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, йўл-транспорт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболи ҳақида сўз борди. Айни вақтда Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой темир йўли қурилиши бўйича ҳамкорлик олиб борилмоқда. Бундан ташқари, Андижон-Ўш-Қашқар траспорт йўли имкониятларини ошириш бўйича лойиҳалар режалаштирилган.
Форум давомида шунингдек гидроэнергетика соҳасидаги ҳамкорликка эътибор қаратилди. Хабар қилинишича, айни вақтда Қамбар-Ота-1 ГЭС қурилиши лойиҳа босқичида бўлиб, молия имкониятлари муҳокама қилинмоқда. Шунингдек, гидроэнергетика соҳасида бошқа лойиҳалар истиқболлари ҳам кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам форум доирасида 1,6 млрд. долларлик 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кутилаётгани хабар қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Песков махсус ҳарбий операция қачон тугашини айтди