Банклар томонидан 2022 йил давомида 203 трлн сўм миқдорида ёки ўтган йилга нисбатан 22 фоиз ортиқ кредитлар ажратилган.
Марказий банк маълумотларига кўра, мазкур кредитларнинг 68 фоизи (137,8 трлн сўм) корпоратив ва 32 фоизи (65,3 трлн сўм) аҳолига ажратилган кредитлар ҳиссасига тўғри келади.
Шунингдек, ажратилган кредитларнинг 31 фоизи қисқа муддатли ва 69 фоизи узоқ муддатли, валюталар қирқимида эса 65 фоиз кредитлар миллий валютада ва 35 фоиз хорижий валютадаги кредитлар ҳиссасига тўғри келади.
Кредит портфелининг 2022 йилда ўсиши миллий валютада 25 фоизни ташкил этган бўлса, хорижий валютадаги кредит портфели 14 фоизга ўсган.
Аҳолига ажратилган кредитлар таркибида автокредитлар 10,9 трлн сўмга (2021 йилга нисбатан 2 баробарга), ипотека кредитлари 10,6 трлн сўм (30 фоизга) ва микроқарзлар 6,2 трлн сўмга (1,7 баробарга) ўсган.
Мазкур даврда тижорат банклари томонидан 136 трлн сўмлик кредитлар сўндирилган бўлиб, қайтувчанлик даражаси 67 фоизни ташкил этган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...