Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Фарғона вилоятидаги фаоллар йиғилишида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари ўз нутқи давомида кластерлар олдига ўзини-ўзи энергия билан таъминлаш талаби қўйилишини билдирди.
– Бугун дунё яшил энергетикага ўтмоқда. Бу масалада ким намуна бўлиши керак? Албатта кластерлар биринчилар қаторида яшил энергияга ўтиши лозим.
Бизда Худо берган қуёш бор, йилнинг исталган вақтида нур сочиб туради. Бундан фойдаланишимиз шарт, ҳар бир кластер ўзини-ўзи энергия билан таъминлашга ўтиши керак.
Йиллар ўтади, бунга аслида кўп вақт ҳам керак эмас, 4-5 йилдан кейин сиз экспорт қилаётган маҳсулот бўйича саволлар берилади. «Бу маҳсулот қайси далада етиштирилган?» «Уни қанақа сув билан суғоргансиз?» ва энг муҳими: «Бу маҳсулотни тайёрлаш учун қанақа энергиядан фойдалангансиз, қуёш энергиясими, шамол энергиясими ёки кўмир ёқиб олинганми?» деб сўрайди. Шунга қараб маҳсулотингиз сотиб олинади.
Ҳозир бутун дунёда яшил иқтисодиётга, яшил энергияга эътибор кучли. Бу бизнинг келажагимиз учун керак. Биз ҳам замонга мос бўлишимиз керак, яшил энергияга ўтишимиз шарт, – деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча водий вилоятларида аҳоли учун қуёш энергиясидан фойдаланишда жозибадор тизим яратилиши ва хонадонларда ишлаб чиқарилиб, тармоққа узатилган ҳар бир киловатт соат учун 1 минг сўмдан ҳисоб-китоб қилиниши хабар қилинган эди.
Йиғилиш давомида таъкидланишича, водий кластерларининг ишлаб чиқаришдаги йиллик электр истеъмоли 620 миллион киловаттдан ошади. Кластерлар томонидан ўз эҳтиёжлари учун энергия ишлаб чиқарилган ҳолатда тежаб қолинган электр энергиясини аҳолига бериш имконияти юзага келади.
Шунингдек, кластерлар ҳам эҳтиёжидан ортиқча ишлаб чиқарган электр энергиясини хусусий шерикчилик асосида сотиши мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...