Фото: Dunyo
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Elsewedy Electric (Миср) компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Унда компания томонидан мамлакатимиз энергетика соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва инновацион ишланмаларни жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Йиғилишда компания энергетика соҳасида дунёнинг 19 та давлатида амалга оширилаётган, хусусан, йирик энергетика объектларини қуриш, юқори вольтли электр узатиш линияларини ўтказиш, «яшил энергия» объектларини яратиш ва ақлли шаҳарларни ривожлантиришга оид инновацион лойиҳаларни тақдим этди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорликни давом эттиришга ўзаро тайёр эканликларини билдирди ва Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш доирасида келгусида биргаликда иш олиб бориш форматини келишиб олди.
Elsewedy Electric компанияси 1938 йилда ташкил топган. Компаниянинг 2021 йилдаги умумий молиявий айланмаси 3,8 миллиард долларни ташкил қилди. Компания фаолиятининг асосий йўналишлари энергетика объектларини ишлаб чиқиш ва қуриш, кабель ва электр жиҳозларини ишлаб чиқариш, рақамли технологияларни жорий этиш ҳамда энергетика ва инфратузилмани ривожлантиришга сармоя киритиш ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...