Фото: “Дарё”
Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов “Лукойл” компанияси мисолида Маҳсулот тақсимоти битими (СРП) қандай ишлашини тушунтириб берди.
Қайд этилишича, кўпчилик ушбу шартномани 90/10 деб номламоқда. Яъни ушбу кондаги газнинг 90 фоизи “Лукойл”га, 10 фоизи Ўзбекистонга деган хато тасаввурга эга.
Вазирнинг тушунтиришича, аслида бутунлай бошқача. Инвесторлар қаторида бор бўлган “Ўзбекнефтгаз” (давлат корхонаси) улушини қўшиб ҳисоблаганда, жами даромаднинг 55 фоизи Ўзбекистон, 45 фоизи эса “Лукойл”га тегади.
“Масалан, 100 млн доллар даромад бўлди, дейлик. Дастлаб даромад 50/50 бўлинади: Ўзбекистонга 50 млн доллар, инвесторларга 50 млн доллар. Кейин инвесторлар шу 50 млн долларни яна ўзлари иккига бўлишади. Инвестор эса 2 та: бири «Лукойл” — унинг улуши 90 фоиз, демак 45 млн доллар (50 млн долларнинг 90 фоизи). Иккинчиси “Ўзбекнефтгаз” — унинг улуши 10 фоиз, демак 5 млн доллар (50 млн долларнинг 10 фоизи). Шундай қилиб, 100 млн доллар мисолида олсак, ушбу битим доирасида Ўзбекистон томонига 55 млн доллар, “Лукойл”га 45 млн доллар тегмоқда», — дейди вазир.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон барча нефть ва газ конларига тегишли эксклюзив ҳуқуқни Россияга берганини рад этганди. Вазирнинг таъкидлашича, бу ёлғон, мутлақо асоссиз ва нотўғри талқин қилинган маълумот. Барча эксплутациядаги конларнинг аксарияти “Ўзбекнефтгаз”га тегишли. 35 йиллик шартнома тўғрисидаги ахборотлар фақатгина “Мустақилликнинг 25 йиллиги” номли конини ўзлаштириш ва ишлатишга тегишли. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...